Қайднома

Қидирув

ОЧЛ "плей-оффи"га лоақал биттаси чиқсин..!

ОЧЛ "плей-оффи"га лоақал биттаси чиқсин..!

  09.05.2019 10:14
  0
  296
ОЧЛ

Миллий чемпионатимизда рақобат ошганию, футболимиз ривожланаётгани ҳақида тинмай гапиряпмиз. Бироқ бу натижалар мисолида тасдиқланаётгани йўқ. Аниқроғи, халқаро майдонда ишларимиз яхши эмас. Хусусан, жорий мавсум бошида «Локомотив» ва «Пахтакор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқишига умид боғладик, аммо ҳозирча ишончимиз оқланаётгани йўқ. Тўғри, «Пахтакор» ўйинларда анча дадиллик кўрсатмоқда, бироқ натижа... Қисқаси, 4-турдан сўнг ҳар икки вакилимизнинг «плей-офф»га чиқиши шубҳа остида турибди. Бошқача айтганда, «Пахтакор»дан ҳам, «Локомотив»дан ҳам охирги 2та турда ғалаба қозониш талаб этилади. Тушуниб турибмизки, бу жуда қийин. Лекин умидсизликка тушмаслик керак. Зеро, мухлисларимиз лоақал битта жамоамизни ОЧЛнинг кейинги раундларида кўришга илҳақлар. Шундагина футболимиз ривожланаётгани ҳақидаги фикрларга қўшилиш мумкин, акс ҳолда...

-------------------------------------------------------------

Довудхон ҲАМИДУЛЛАЕВ, Андижон тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz