Қайднома

Қидирув

«Қизилқум» «Насаф» билан дуранг ўйнади, «Сўғдиёна»«Андижон»ни мағлуб этди

«Қизилқум» «Насаф» билан дуранг ўйнади, «Сўғдиёна»«Андижон»ни мағлуб этди

  10.05.2019 23:40
  0
  477
«Қизилқум» «Насаф» билан дуранг ўйнади, «Сўғдиёна»«Андижон»ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионати 8-тури доирасида «Насаф» – «Қизилқум» ҳамда «Сўғдиёна» - «Андижон» учрашувлари бўлиб ўтди.

Қаршида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Мурод Бобожонов боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Бироқ майдон эгалари бунга тезда жавоб қайтаришди, 51-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев боши билан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Жиззахдаги ўйин эса мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. 31-дақиқада Норхонов ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Насриддинов устунликни янада мустаҳкамлади. Андижонликлар эса бу голларга фақат битта гол билан жавоб қайтаришди. Тўп муаллифи Шаҳзод Убайдуллаев.

СОСА СОLА СУПЕРЛИГА. 8-ТУР

«НАСАФ» – «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:1 (0:0)

Голлар: 0:1 – 49 Бобожонов, 1:1 – 51 Муртазоев.

Насаф: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Хумоюн Муртазоев, 17. Дониёржон Нарзуллаев (77. Ойбек Бозоров, 46), 18. Бобир Давлатов (27. Ислом Рашидхонов, 80), 19. Сардор Абдураимов, 20. Ислом Кенжабоев (14. Шароф Мухитдинов, 70), 28. Хуршидбек Мухторов, 92. Умарбек Эшмуродов.

Қизилқум: 22. Артем Макосин, 4.Эркин Бойдуллаев, 7.Муродбек Бобожонов (10. Алишер Саноев, 62), 17. Салим Мустафоев, 18. Элдор Бойматов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили (19. Миржалол Қосимов, 82), 36. Хуршиджон Олимов (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 85), 44. Мақсуд Каримов, 99. Ариагнер Смит Медина.

Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев 38, Абдуалимов 89, Ғаниев 90+3, Смит 90+4.

--------------------------------------------------------------------------------

«СЎҒДИЁНА» – «АНДИЖОН» - 2:1 (2:0)

Голлар: 1:0 - 31 Норхонов, 2:0 - 43 Насриддинов, 2:1 - 68 Убайдуллаев.

Сўғдиёна: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Искандар Шойқулов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Санжар Рашидов (Даврон Умиров, 73), 8. Сирож Миллиев (Ойбек Нурматов, 70), 10. Шохруз Норхонов, 18. Шерзот Шакиров, 77. Даниэль Насриддинов, 91. Никола Милинкович, 97. Шахбоз Жўрабеков.

Андижон: 1. Руслан Матниёзов, 3. Бобир Омонов, 4. Фарҳод Мираҳматов (Сардор Сулаймонов, 89), 7. Ойбек Қиличев (Абдураҳмон Абдулҳақов, 80), 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 70. Шахбоз Жумабоев, 75. Асрор Ғофуров,88. Аброр Хусинов, 89. Бобур Акбаров (24.Дониёр Исмоилов, 46).

Огоҳлантириш: Ғофуров 82.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz