Қайднома

Қидирув

Coca Cola Cуперлига: 8-тур иқтибослари билан танишамиз...

Coca Cola Cуперлига: 8-тур иқтибослари билан танишамиз...

  14.05.2019 05:28
  0
  245
Coca Cola Cуперлига: 8-тур иқтибослари билан танишамиз...

- Биздан ҳимояда хатога йўл қўймаслик талаб этиларди. Натижага мураббий жавобгар, демак, бугунги мағлубият учун айб менинг зиммамда... Элдор Сакаев («Андижон» бош мураббийи).

- Ғалабага эришган бўлсак-да, ўйинимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаяпман негадир. Ҳали кўп ишлашимиз керак, хусусан, хатоларни бартараф этиш устида... Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Агар вазиятлардан самара чиқарганимизда, уйга 3 очко билан қайтардик. Умуман олганда, бугун икки жамоа тенг ўйин олиб борди ва якунда дўстлик ғалаба қозонди. Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи).

- Ўз майдонимиздаги ҳар қандай ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Шуни назарда тутсак, бугун 2 очко йўқотдик... Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Мақсадимиз ҳамон ҳар бир ўйинда чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).

- Агар бирор футболчини «осмонда учиб юрган»ини сезсам, демак, у тезда жамоадаги ўрнини йўқотади. Даврон Файзиев («Динамо» бош мураббийи). 

- Ўйин учун танаффусда эмас, балки майдонга тушишдан аввал кўрсатма берганман. Футбол 45 дақиқа эмас, балки 90 дақиқа ўйналади. Андрей Канчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Худди «Барселона» ва «Аякс» клублари каби «Пахтакор» учун ҳам аламли ҳафта. Алам қилгани шуки, рақибда айтарли вазиятлар юзага келмади... Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).

- Агар лоақал битта вазиятни голга айлантирганимизда ҳам ортга 3 очко билан қайтардик. Афсус... Виталий Ни («Қўқон-1912» жамоаси биринчи вице-президенти).

- Энди раҳбарият билан жамоадаги келажагим ҳақида гаплашиб оламиз. Балки қандайдир ўзгариш «Бухоро»га наф келтирар... Бахтиёр Ашурматов («Бухоро» бош мураббийи).

- Тан оламан, ўйин бўйича 3 очкога мос ҳаракат қилмадик. Хусусан, энг яхши жиҳатларимизни намойиш этолмадик. Лекин якуний натижа ўйинга мос бўлди, менимча. Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи).

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ЎТКИР ЮСУПОВ

«Пахтакор» - Навбаҳор» ўйини 90+8-дақиқагача чўзилди. 90+7-дақиқада эса Драган Черан «хет-трик»­ни расмийлаштириб, мутлақ қаҳрамонга айланиши мумкин эди. Лекин «лочинлар» кипери Ўткир Юсупов сербиялик футболчининг кучли ва аниқ зарбасига қарши «суперсейв» намойиш этиб, «Навба­ҳор»ни муқаррар гол (яъни мағлубият)дан қутқариб қолди. Алоҳида айтиш керак, агар Юсупов буффонча «сейв» кўрсатмаганида, «Пахтакор»нинг ғалабали серияси 4та ўйинга етарди, «Навбаҳор»нинг мағлубиятсиз одими 4-учрашувга келиб узилиб қоларди, энг ёмони, ҳакамлик муаммоси катта можаро тусига кириши ҳеч гап эмасди. Қолаверса, «Пахтакор» турнир жадвалида қолганлардан янада узоқлашарди. Хуллас, Юсупов ижросидаги битта ажойиб «сейв» таъсири уни тур қаҳрамони сифатида таърифлашга етадиган даражада катта бўлди.

 

Тур Статистикаси

Ўйин: 7

Гол: 14  (ўртача: 2)

Томошабин: 51758 (ўртача: 7394...)

Мезбонлар ғалабаси: 4

Меҳмонлар ғалабаси: -

Дуранг: 3

Йирик ҳисобли ғалаба: -

Энг  сермаҳсул ўйин: «Пахтакор» - «Навбаҳор» (4та гол)

Огоҳлантириш: 34 (ўртача: 4,85...)

Четлатиш: 1 (ўртача: 0,14...)

Энг «қўпол» ўйин: «Пахтакор» - «Навбаҳор» (9та «сариқ»), «Металлург» - «Локомотив» (1та «қизил» + 3та «сариқ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Насаф» - «Қизилқум» (14253)

Пенальти: 3 (барчаси самарали)

«Дубль»: 2 (Драган Черан, «Пахтакор»; Хуршид Ғиёсов, «Бунёдкор»)

«Хет-трик»: -

«Покер»: -

Автогол: -

 

1                     ПАХТАКОР                    8                     6                     2                     0                     15-7               20

2                     ЛОКОМОТИВ              8                     5                     2                     1                     15-7               17

3                     БУНЁДКОР                    8                     4                     1                     3                     11-10             13

4                     НАВБАҲОР                   8                     3                     3                     2                     14-10             12

5                     ДИНАМО 8                     3                     3                     2                     9-9                  12

6                     СУРХОН   8                     3                     3                     2                     6-6                  12

7                     МЕТАЛЛУРГ                 8                     3                     2                     3                     13-9               11

8                     НАСАФ     8                     3                     2                     3                     12-9               11

9                     ҚИЗИЛҚУМ                    8                     2                     3                     3                     9-12               9

10                   СЎҒДИЁНА                     8                     3                     0                     5                     9-15               9

11                   АГМК          8                     2                     1                     5                     11-12             7

12                   АНДИЖОН                     8                     1                     4                     3                     7-11               7

13                   БУХОРО  8                     1                     3                     4                     6-10               6

14                   ҚЎҚОН-1912                    8                     1                     3                     4                     8-18               6

 

Тўпурарлар

Драган Черан («Пахтакор») - 8та (3та - пен.)

Зафар Полвонов (АГМК) - 6та

Темурхўжа АбдухолиҚов («Локомотив») - 6та

Александр Касьян («Навбаҳор») - 6та (1та - пен.)

Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») - 6та (4та - пен.)

Ҳумоюн МУРТАЗОЕВ («Насаф») - 5та

 

9-тур

16 май (пайшанба)

18:30  АНДИЖОН - ПАХТАКОР

17 май (жума)

18:45  ЛОКОМОТИВ — БУНЁДКОР

18 май (шанба)

17:45  ҚЎҚОН-1912 — НАСАФ

20:00  ҚИЗИЛҚУМ — СУРХОН

19 май (якшанба)

17:30  НАВБАҲОР — МЕТАЛЛУРГ

17:45  АГМК — СЎҒДИЁНА

20:00  БУХОРО — ДИНАМО


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz