Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос: «Барса» ва Месси бир-бирига муҳтож»

Серхио Рамос: «Барса» ва Месси бир-бирига муҳтож»

  14.05.2019 17:23
  0
  189
Серхио Рамос: «Барса» ва Месси бир-бирига муҳтож»

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Серхио Рамос «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг жамоадан кетиши борасидаги миш-мишларга ўз фикрини билдириб ўтди.

«Месси қаерга кетади? (кулади) Унинг терма жамоасидаги натижаларига эътибор беринг. Лео «Барселона» учун яратилган ва айнан шу клуб унинг тўлиқ имкониятларини очиб беради деб ҳисоблайман.

Тўғри, у кучли футболчи мен буни бир неча бор тан олганман. Шундай бўлсада, Мессининг бошқа чемпионатда қандай тўп суриши кишини қизиқтириб қўяди. Агар у кетадиган бўлса, «Барселона» қандай турнир бўлишидан қатъий назар фоворит номи билан майдонга туша олмайди.

Леосиз шунчаки, ўртамиёна клуб бўлиб қолади, холос. «Барса» ва Месси бир-бирига жуда муҳтож ва узлуксиз боғлиқ. Агар, Месси бошқа клубга ўтиб кетса, бу унинг улкан хатоси сифатида тарихга киради» - дейди Рамос.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz