Қайднома

Қидирув

Де Росси: «Рома» раҳбарияти сабаб янги клуб қидиришга мажбурман»

Де Росси: «Рома» раҳбарияти сабаб янги клуб қидиришга мажбурман»

  15.05.2019 15:44
  0
  148
Де Росси: «Рома» раҳбарияти сабаб янги клуб қидиришга мажбурман»

Римнинг «Рома» клуби сардори Даниэле де Росси мавсум якунлангач жамоадаги фаолиятини тугатиши ҳақида фикр билдирди.

«Ҳаммасини кеча билдим. Мен бу ерда яна бир-икки йил ўйнай олардим, шундай қарорга келгандим ҳам. Фаолиятим ҳақида ўзим қарор чиқаришим керак. Лекин ҳеч ким мендан сўраб ўтирмади.

Ҳеч қандай жароҳатим йўқ, яхши ўйнаяпман, клубнинг ўрнида бўлганимда ўзим билан шартномани узайтирган бўлардим. Энди эса янги жамоа қидиришим керак. Бу мен учун ғалати ҳолат, мутлақо янги жараён.

Қарорни клуб чиқарди, мен эмас. Мен бу ерда ўйнашда давом этмоқчи эдим, лекин клуб буни хоҳламади», — дейди де Росси.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz