Қайднома

Қидирув

Мавсумнинг энг бемаъни «қизили»

Мавсумнинг энг бемаъни «қизили»

  15.05.2019 12:11
  0
  422
Мавсумнинг энг бемаъни «қизили»

Англия чемпионатининг 37-турида «Тоттенхэм» «Борнмут» майдонига сафар уюштирди. Ўйиннинг 43-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси Сон Хён Мин рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчини алдашга уриниб, тўпни йўқотди ва кичик қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади, гўёки, вазият шу билан якунлангандек эди. Аммо «Борнмут» ярим ҳимоячиси Лерма тўпни олиш мақсадида оёғини узатганда, Сон тўпни олиб қўйиб, рақибининг елкасидан суриб юборди. Лерма эса шу заҳоти ерга йиқилди. Ҳакам кореялик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва бу Англияда мавсумнинг энг бемаъни четлатилиши деб топилди. Эътиборлиси, бу Сон Хён Миннинг фаолиятидаги иккинчи «қизил»дир (дастлабкисини 2014 йилнинг октябрида олган).

Кореяликнинг четлатилиши 43-дақиқага тўғри келган бўлса, 48-дақиқада «Тоттенхэм» ҳимоячиси Хуан Маркос Фойт майдонга тушганига уч дақиқа ўтар-ўтмас қизил карточкага муносиб кўрилди. Аргентиналик футболчи тўпни йўқотгач (худди Сон Хён Мин сингари) оёғини баланд кўтарган ҳолда «подкат» ишлатди - бутсаларининг тишлари рақиб тиззаларига тегди. Шу тариқа «Тоттенхэм»нинг икки футболчиси учун АПЛдаги бу мавсум якунланди. Катта эҳтимол билан улар Англия чемпионатининг кейинги мавсуми дастлабки иккита ўйинини ҳам ўтказиб юборишади.

Иккинчи бўлимда «Борнмут» кўпроқ хавфли вазиятлар яратганига қарамай, асосий вақт дуранг билан тугади. Фақатгина 91-дақиқада мезбонлар гол уришди. Бурчакдан узатилган тўпни Натан Аке боши билан тўрга жойлади.

Натижада, «Тоттенхэм» учинчи ўринни «Уотфорд» устидан ғалаба қозонган «Челси»га бўшатиб берди. Энди 12 май куни «шпорлар»дан «Эвертон» устидан ғалаба қозониш талаб этилади. Мазкур учрашувда лондонликларнинг икки асосий ҳужумчиси - Гарри Кейн ва Сон Хён Мин майдонга тушишмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz