Қайднома

Қидирув

Европа Чемпионлар лигаси бу – БИЗНЕС

Европа Чемпионлар лигаси бу – БИЗНЕС

  15.05.2019 14:16
  0
  314
Европа Чемпионлар лигаси бу – БИЗНЕС

Хосеп Мария Бартомеу 2014 йилдан буён «Барселона» президенти ҳисобланади ва бу лавозимда 2021 йилгача қолади. Унинг сўзларига кўра, футболга кириб келганидан буён ўйин анчайин ўзгариб кетган ва ҳозирча тўхтамоқчи эмас.

«Биз келажак учун пойдевор қуряпмиз, Ла Лига, Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзгаришлар кузатилади. Бу сизга ёқади», — дейди Бартомеу Guardian нашрига берган интервьюсида.

«Барселона»нинг «Камп Ноу»даги «Ливерпул»га қарши учрашувини 98 минг одам томоша қилди. Миллионлаб мухлислар ўйинни телевизор орқали кузатишди.

«Чемпионлар Лигаси - бу бизнес. Нимага уни ўзгартириш керак? Лекин биз уни яхши томонга ўзгартирмоқчимиз», - дейди Бартомеу.

«Барса» президенти ёпиқ турдаги Чемпионлар Лигаси ёки Суперлига ташкил этилишига қарши. ЕЧЛнинг ҳозирги формати 2024-2025 йиллар мавсумигача амалда бўлади. Кейинчалик ўзгариб кетиши мумкин.

- Фанатлар Европадаги ўйинлар кўпайишини сўрашади. 2024 йилдан кейин янги формат орқали бунинг иложи бўлади. Оддий мисол, чорак финалда «МЮ»га қарши ўйнадик. Сўнгги бор ушбу жамоа билан «Камп Ноу»да 11 йил олдин тўқнаш келгандик. «Ливерпуль» билан ҳам худди шундай. Улар билан охирги марта 13 йил олдин ўйнаганмиз. Биз «МЮ» ва «Ливерпуль» каби клублар билан тез-тез учрашиб туришга қарши эмасмиз.

Жорий мавсумда «Аякс» ҳақиқий кашфиётга айланди. Бартомеунинг бу борада ҳам ўз фикрлари бор: «Тушунинг, биз «Аякс» каби клубларга жой бўлмайдиган ёпиқ турнир ҳақида гапирмаяпмиз. Йўқ. Биз инқилоб эмас, тараққиётга йўл очмоқчимиз».

Бартомеунинг фикрича, футбол тез орада жиддий ўзгаришга юз тутади. Бундай ўзгаришлардан бири ўйинларни Европадан ташқарида ўтказишдир. «Барселона» чемпионатдан ўрин олган «Жирона»га қарши учрашувини АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказиши лозим эди. Аммо Испания футбол федерацияси бундай тажрибага қарши чиқди.

- Мақсадим - АҚШда футболни ривожлантириш. Ла Лига брендининг обрўсини ошириш учун ҳар мавсумда учта ўйинни мамлакат ташқарисида ўтказиш керак. Шулардан биттаси АҚШда, биттаси Яқин Шарқда ва яна бири Осиёда ташкилланади. Бу мамлакатлардаги мухлислар бизни телевизор орқали кузатишади. Уларга яқин бўлишимиз учун яна бир имконият туғилмоқда.

- Ўз фанатларингиз-чи? Агар АҚШда ўтказиладиган ўйин «Жирона» - «Барселона» эмас, «Барселона» — «Жирона» бўлганида-чи?

- Унда биз рад жавобини берган бўлардик.

Албатта, бундай жавобдан сўнг Бартомеу қаршисида яна савол пайдо бўлади: нега «Жирона» ўз учрашувини уйидан узоқда ўтказиши лозим?

- Бу ҳақда «Жирона» президентидан сўранг. «Жирона» билан келишганимиздан сўнг кўплаб клублар раҳбарлари менга қўнғироқ қилиб, «Нимага менга шундай таклиф билан қўнғироқ қилмадинг?» дейишди.

Бартомеунинг фикрича, айрим учрашувларнинг хорижда ўтказилиши нафақат жамоаларга, балки Ла Лигага ҳам фойдали экан.

- Унутманг, Ла Лига Англия Премьер-лигаси билан рақобатлашади. Улар бизнинг асосий рақибимиз. Улар билан рақобатлашиш учун нималарнидир ўйлаб топишимиз керак.

«Барселона» ва «Жирона»га АҚШда ўйнашга розилик бермаган Испания футбол федерацияси Суперкубок регламентига ўзгартириш киритди. Эндиликда мазкур мусобақани Саудия Арабистонида ўтказмоқчилар. Бартомеу эса бу ўзгаришдан хурсанд.

- Футбол анча глобал ва демократик бўлди. Ўйин миллионлаб одамларни қамраб олган. Биз эса уларга яқин бўлишимиз керак. Биз клуб сифатида анчадан буён спортдан ташқарига чиққанмиз ва ижтимоий ишлар билан шуғулланяпмиз. Саудия Арабистонида ҳам ўз лойиҳамиз бор. У ердаги болалар майдон йўқлиги учун футбол ўйнай олишмайди, чунки маҳаллий давлат тузуми бошқачароқ. Биз одамлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Болалар ҳақида гапирар экан, Бартомеу «Барселона»га тааллуқли қизиқ ҳолатни эсга олди. Олдинроқ Каталония клуби ёш футболчилар билан шартнома имзолаш қоидасини бузгани учун трансферлар тақиқига дуч келганди. Айни пайт «Челси» шундай тақиққа учраган.

- Бу борада ФИФА билан гаплашдим. Уларга бунинг бемаънилигини айтдим. Футболдан бошқа ҳар қандай спорт турида ўз мактабингизда ўқийдиганлар учун стипендия тайинлаш имкониятига эгасиз. Ушбу қоидага ўзгартириш киритиш кераклигини айтдим. Улар кимнингдир ривожланиши, таълим олишига қаршилик қилишмоқда.

Уткир УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz