Қайднома

Қидирув

Расман: Антуан Гризманн «Атлетико» мухлислари билан хайрлашди

Расман: Антуан Гризманн «Атлетико» мухлислари билан хайрлашди

  15.05.2019 02:48
  0
  702
Расман: Антуан Гризманн «Атлетико» мухлислари билан хайрлашди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн видеомурожаат орқали жамоа мухлислари билан хайрлашди. Катта эҳтимол билан французнинг кейинги фаолияти «Барселона» билан боғланади.

Гризманнинг «матрасчилар» сафини тарк этишини Мадрид клуби ҳам тасдиқлаган.

Маълумот учун, Антуан 5 йил олдин «Атлетико» футболчисига айланган бўлиб, ҳозиргача 256та ўйинда майдонга тушган ва 133та гол уриб, 50та голга ҳаммуаллифлик қилган. 1 маротабадан Европа лигаси, Испания суперкубоги ва УЕФА суперкубоги мусобақасида ғалаба қозонган.

ВИДЕО: https://twitter.com/i/status/1128393365630980099


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz