Қайднома

Қидирув

Тен Хаг: «Ҳозир «Аякс»ни тарк этмоқчи эмасман»

Тен Хаг: «Ҳозир «Аякс»ни тарк этмоқчи эмасман»

  15.05.2019 20:24
  0
  357
Тен Хаг: «Ҳозир «Аякс»ни тарк этмоқчи эмасман»

Голландиянинг «Аякс» клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоани тарк этмоқчи эмас.

«Менинг номимни «Барселона», «Бавария» ва «Челси» каби жамоалар билан боғлашаётгани — бу яхши. Аммо «Аякс» билан амалдаги шартномам мавжуд. Жамоадаги фаолиятим ажойиб кечмоқда.

Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жамоа раҳбарияти билан янги режаларни муҳокама қиляпмиз. Ҳозир жамоани тарк этмоқчи эмасман», – деди тен Хаг.

49 ёшли мутахассис 2017 йилнинг декабрь ойида «Аякс»ни қабул қилган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2020 йилнинг июнь ойига қадар тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг қўлостида жамоа Голландия чемпионати ва кубогини қўлга киритиб, Европа  чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz