Қайднома

Қидирув

«ПАЛЕРМО» «С» СЕРИЯДА

«ПАЛЕРМО» «С» СЕРИЯДА

  15.05.2019 12:43
  0
  444
«ПАЛЕРМО» «С» СЕРИЯДА

Италия Миллий федерал суди «Палермо» клубини «С» серияга равона қилди. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди. Сабаб - клубнинг олдинги хўжайини Маурисио Зампаринининг фирибгарликлари. У клубни Лондон компанияларидан бирига сотиш чоғида пул «ювиш»да айбланмоқда. Жорий мавсум «Палермо» «В» серияда 3-ўринни эгаллаб, «А» серияга чиқишга даъвогарлардан бири эди. Бунинг ўрнига эса клуб янада қуйироқ дивизионга тушириб юборилди. «Палермо»нинг ўрнига «А» серияга чиқиш учун «плей-офф»да «Перуджа» ўйнайди. «В» серияда 17-ўринни олган «Фоджа» эса лигада қолиш учун «плей-офф»да қатнашади. Эслатиб ўтамиз, «Палермо» 1900 йилда ташкил топган. Жамоанинг энг катта ютуғи - бир бора «А» серияда 5-ўринни эгаллаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz