Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилди ва Рустам Шоабдураҳмонов янги раҳбар...

Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилди ва Рустам Шоабдураҳмонов янги раҳбар...

  16.05.2019 07:20
  0
  653
Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилди ва Рустам Шоабдураҳмонов янги раҳбар...

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти этиб сайланди. 
Маълумотларга кўра, Миллий олимпия қўмитасида Бош Ассамблея иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган. Ассамблея номзод сифатида кўрсатилган Рустам Шоабдураҳмоновни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Сайловдан сўнг Р.Шоабдураҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ишонч учун раҳмат. Вақт жуда кам қолди. Масъулият катта, биздан интизом ва профессионализм талаб қилинади. Мени қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", - деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001—2005 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. У шунингдек, турли йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазири ва вазир ўринбосари сифатида ҳам ишлаган, 1999—2004 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти лавозимидан озод қилиниши ҳақида хабар берилганди. Аҳмаджонов президентлиги даврида ўзбекистонлик спортчилар бир нечта рекордларни янгилади:

Осиё ўйинлари – 21 та олтин - 24 та кумуш - 25 та бронза – жами 70 та медаль

Параосиё ўйинлари – 35 та олтин - 24 та кумуш -18 та бронза – жами 77 та медаль

Ўсмирлар Олимпиадаси – 3 та олтин - 4 та кумуш - 5 та бронза – жами 12 та медаль

***

Маълум бўлишича, бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча амалдаги раҳбарнинг ишдан кетиш сабаблари очиқланмаган. Қайд этиш жоиз, Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар медалларни қўлга киритиш бўйича мамлакатнинг Осиё ўйинларидаги рекордини янгилаганди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz