Қайднома

Қидирув

Сэм Эллардайс: «Фергюсоннинг «МЮ»си буюк жамоа бўлган»

Сэм Эллардайс: «Фергюсоннинг «МЮ»си буюк жамоа бўлган»

  16.05.2019 12:41
  0
  53
Сэм Эллардайс: «Фергюсоннинг «МЮ»си буюк жамоа бўлган»

Англиялик таниқли мутахассис Сэм Эллардайс қаторасига икки марта Англия чемпионлигини қўлга киритган «Манчестер Сити»ни сэр Алекс Фергюсоннинг «Манчестер Юнайтеди» билан таққослади.

«Уларнинг Фергюсон жамоасидан ўзиб кетганига ишонмайман. Сэрнинг жамоаси премьер-лигада қаторасига уч марта ғалаба қозонган ва требл қилишган.

«Манчестер Сити» буни такрорлаши мумкин, аммо бу ўша «Манчестер Юнайтед» эмас. «МЮ» ўша даврда қандай буюк клуб бўлганини, ўша вақтда қандай муаммолар бўлганини ва у ўйинчилар қанчалар яхши бўлишганини унутмаслик керак.

Ҳозирда АПЛ жадвалининг қуйидаги жамоалар 2000-йилларнинг бошидаги каби кучли дея олмайман. Ўшанда қуйида кураш олиб борган жамоалар ҳозиргиларидан анча кучли бўлган», - дейди Эллардайс.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz