Қайднома

Қидирув

«Андижон» - «Пахтакор» - 0:3. Мураббийлар қандай фикрда?

«Андижон» - «Пахтакор» - 0:3. Мураббийлар қандай фикрда?

  17.05.2019 00:01
  0
  506
«Андижон» - «Пахтакор» - 0:3. Мураббийлар қандай фикрда?

Соca Cola Cуперлига 9-тури доирасидаги илк баҳсда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафарда «Андижон» устидан йирик ғалабага эришди.

СОCA COLA CУПЕРЛИГА. 9-ТУР

«АНДИЖОН» – «ПАХТАКОР» - 0:3 (0:1)

16 май, 18:30, Фарғона

Голлар: 0:1 - 45+3, пенальти Черан, 0:2 - 82 Бикмаев, 0:3 - 85 Бикмаев.

Андижон: Виталий Мирний, Бобур Омонов, Аброр Ҳусинов, Ильдар Маматказин, Радосав Алексич, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Асрор Ғофуров, Шаҳзод Убайдуллаев (Шахзбоз Жумабоев, 79), Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзим Аҳмедов, 74).

Пахтакор: Санжар Қувватов, Акром Комилов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Игорь Сергеев.

Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев (42), Маматказин (45+2), Алексич (64), Симич (67).

Қуйида жамоа устозларининг ўйиндан кейинги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи):

- Бугун рақибга асло имкон қолдирмадик. Бизда камида 5-6 та юз фоизли қулай имкониятлар бўлди. Агар улардан фойдаланганимизда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ камида 2та гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам 3-4та яхши вазиятга эга бўлдик. Асосийси ғалаба қозондик.

Тақвимимиз бироз зич, биласиз. Тез-тез ўйин ўтказаяпмиз, сафарлар, парвозлар йигитларга албатта таъсир ўтказмай қолмайди. Лекин шундай бўлса-да яхши савияда ўйнашга интиляпмиз. Йигитларни ғалаба билан табриклайман, -деди мутахассис.

Жамшид Саидов («Андижон» бош мураббийи):

- Ўзбек футболининг байроқдор жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Яхши футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Ўйин ёмон бўлмади. Йигитлардан хурсандман, улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Қолаверса, Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга ташаккур. Афсус, бугун имкониятни бой бердик. Энди келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп.

Жамоамиз янги ташкил топган десаям бўлади. Зеро таркиб энди шакллантирилмоқда. Жамоа Про-лигадан чиқди. Баъзи вазиятларда тўлиқ узвийлик бироз етишмаётгандек. Шундай хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz