Қайднома

Қидирув

"Локомотив" - "Ал Райан" баҳсини хитойлик ҳакамлар бошқаради

"Локомотив" - "Ал Райан" баҳсини хитойлик ҳакамлар бошқаради

  18.05.2019 22:44
  0
  360

"Локомотив" 21 май куни ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур учрашувини ўтказади. Шу куни "темирйўлчилар" ўз уйларида Қатарнинг "Ал Райан" клубини қабул қилишади. Ушбу баҳсни хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - Ма Нинг. Унга қанотларда Сао Йи ва Ши Сианг ёрдам беришади. 

Маълумот учун, ушбу ҳакам ОЧЛда "Локомотив" иштирокидаги ўйинни иккинчи марта бошқаради. Биринчиси 2015 йил рўй берган бўлиб, ўшанда "Локо" сафарда Эроннинг "Фулад" клуби меҳмони бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Райан" баҳси 21 май куни соат 19:00да старт олади. Ўйиндан бир кун олдин эса (20 май) одатга кўра матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжумани "Локомотив" стадионида 12:00да бошланади. Дастлаб меҳмон жамоа бош мураббийи, шундан сўнг "Локомотив" устози саволларига жавоб қайтаради. 


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz