Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев ва Нўъмон Ҳасанов ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди дейишди...

Рўзиқул Бердиев ва Нўъмон Ҳасанов ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди дейишди...

  18.05.2019 23:20
  0
  360
Рўзиқул Бердиев ва Нўъмон Ҳасанов ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди дейишди...

“Насаф” – “Қўқон-1912”(2:0) учрашувидан сўнг жамолар бош мураббийлари ўйин хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:

Рўзиқул Бердиев: - Бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Ушбу ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман. Бугун ўйинимиз яхши чиқди, мазмунли ўйин намойиш этдик ва устунликни ҳисобда ҳам акс эттира олдик. Йигитлар берилган кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Уларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Бугун ўйинимиз анча қовушди. 2 та гол киритишдан ташқари кўплаб қулай имкониятларга эга бўлдик. Агар шундай вазиятлардан яна фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Ғалаба учун майдонга чиққан эдик ва бунга эриша олдик, - деди мутахассис. 

Нўъмон Ҳасанов:- Аввало “Насаф” жамоасини бугунги баҳсдаги ғалаба билан табриклайман. Жамоалар мухлисларга ёқадиган очиқ – ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Меҳмонда ўйин ўтказиш осон бўлаётгани йўқ. Келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиздан миннатдормиз. Энди асосий эътиборни келаси ўйинларга қаратамиз, келгуси учрашувларга яхшироқ ҳозирлик кўришга интиламиз, - деди мутахассис. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz