Қайднома

Қидирув

Зинченко билан ғалаба нақд…

Зинченко билан ғалаба нақд…

  19.05.2019 09:43
  0
  395
Зинченко билан ғалаба нақд…

Украиналик футболчи Александр Зинченко АПЛдаги иккинчи мавсумини ўтказиб, иккинчи марта чемпионликни нишонлади. Ўтган йилгига нисбатан бу йил анча муваффақиятли кечди. У деярли икки марта кўпроқ ўйин ўтказди, ҳозир эса бошланғич таркибга ўрнашмоқда. Февраль ойи ўрталаридан бери Зинченко АПЛнинг қаторасига 11та ўйинини илк дақиқалардан бошлади, айнан февраль якунларига кўра мухлислар томонидан ойнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, Гвардиоладан мақтов эшитди.

«У менга яхши йигит бўлишнинг нечоғли муҳим ва қадрли эканини кўрсатди, - деганди Пеп. - Мавсум бошида у кетишга жуда яқин келганди, бироқ унинг бирор-бир машғулот жараёнида норози бўлганини кўрмадим. Зинченкони узоқ муддатли фаолият кутмоқда. Умид қиламанки, шу муддатни биз билан ўтказади!».

Гвардиола Зинченкони сабрли бўлгани (ўйин амалиёти берилмаганидан нолимади, шунчаки, машғулотларда астойдил тер тўкди), муҳитга ижобий таъсири (жамоадаги барча ҳазил-ҳузуллар иштирокчиси), универсаллиги (қисқа вақт ичида ҳужумкор хавбекдан қанот ҳимоячисига айланди) учун яхши кўради. Энди ижобий сифатларга омад эгаси эканлиги ҳам қўшилди.

Бу мавсум Зинченкодаги яна бир суперсалоҳиятни очиб берди: у «Манчестер Сити» таркибида Премьер-лига баҳсида майдонга тушса, жамоа албатта, ғалаба қозонади. Мазкур устунлик «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда, Александр жароҳат олиб 13-дақиқада майдонни тарк этган («Сити» ўша пайт 1:0 ҳисобида олдинда борган, якунда 2:0 кўринишида ғалаба қозонганди) учрашувда ҳам иш берди.

Катта эҳтимол билан Зинченконинг «шаҳарликлар» сафидаги роли катталашаверади. Нуфузли нашрлардан бири ҳисобланган Goal.com украиналик иқтидор соҳиби «Манчестер Сити» билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида ёзди. Зинченко эса бу маълумотни тасдиқламади, бу ҳақда гап-сўзлар дарҳақиқат бўлганини ҳам инкор этмади. Унинг Манчестер клуби билан келишуви 2020 йилнинг июлигача амал қилади. Бу пайтга келиб Александр эндигина 23 ёшни қаршилаган бўлади.

У.Умаров тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz