Қайднома

Қидирув

«Шаҳарликлар» Англияда «требл» қилган илк клуб бўлишди

«Шаҳарликлар» Англияда «требл» қилган илк клуб бўлишди

  19.05.2019 09:00
  0
  132
«Шаҳарликлар» Англияда «требл» қилган илк клуб бўлишди

Сизга яхши маълумки, кеча оқшомда АПЛнинг амалдаги чемпиони  «Ман. Сити» Кубок финалида «Уотфорд»га қарши майдонга тушди. Кутилгоанидек, ўйин “шаҳарликалар”ларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди.

1-бўлимда аввалига Давид Сильва ҳисобни очган бўлса, кейин Раҳим Стерлинг фарқни йирик кўринишга олиб келди. 2-бўлимда эса «Сити» тўлиқ устунликка эга бўлди.

Аввалига Кевин де Брюйне фарқни йирик кўринишга олиб келган бўлса, кейин Габриэль Жезус ва икки март Раҳим Стерлинг томонидан киритилган голлар фарқни 6:0 кўринишига олиб келди.

Маълумот учун айтиш жоизки, шу куни АПЛ-2019да 50 очко тўплаб мавсумни 11-ўринда якунлаган Хави Гарсия шогирдлари – уотфордликлар бутунлай “маҳв” этилди.

Айтганча, манчестерликлар мазкур ғалабаси билан Англия кубоги финаллари тарихидаги энг йирик ғалабани қайд этишди. Раҳим Стерлингнинг  финалдаги хет-трикка эришиши ҳам  бу борада тарихий натижа сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари «Манчестер Сити» бир мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 50та учрашувни ютган илк Англия жамоасига айланди.

Шунингдек улар жорий  мавсумда «требл» қилишга, яъни Англиядаги учта мусобақада ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Аввалроқ, «шаҳарликлар» Лига Кубоги билан Премьер-Лигада муваффақият қозонишган эди.

Бу билан «Манчестер Сити» Англияда «требл» қилган илк клубга айланди.

 

Англия кубоги
Финал

Манчестер Сити – Уотфорд 6:0 (2:0)
Голлар: Сильва (26), Стерлинг (38, 81, 87) де Брюйне (61), Габриэл Жезус (68).
Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 79), Гюндоган (Сане, 73), Марез (де Брюйне, 55), Бернарду Силва, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Уотфорд: Гомес, Мариаппа, Холебас, Фемения, Кэткарт, Дукуре, Капу, Перейра (Саксесс, 66), Хьюз (Клеверли, 73), Деулофеу (Грэй, 66), Дини.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (22), Сильва (60), Фемения (80).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz