Қайднома

Қидирув

Гвардиола нимадан норози?

Гвардиола нимадан норози?

  19.05.2019 11:40
  0
  465
Гвардиола нимадан норози?

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубогининг «Уотфорд»га қарши ўтган финал учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мухбирлардан бирига танбеҳ берди. Чунки мутахассисга журналистнинг қўшимча маош ҳақидаги саволи ёқмади.

– Роберто Манчини «Манчестер Сити»ни бошгарган пайтлари Абу-Даби қўшимча маош олиб турганини биламиз. Бу ҳолат сиз билан ҳам рўй берганми?

– Ё товба… Сиз менга қандай беъмани савол бераётганингизни тушуняпсизми? Наҳотки, сиз мени шундай саволга муносиб одам деб ҳисобласангиз?! Роберто (Манчини назарда тутиляпти) бу ерда нималар қилганини билмайман-у, аммо мен фақат шартномада кўрсатилган ҳақимни оламан, холос. Сиз эса жамоам билан муҳим соврин қўлга киритилган куни шундай беўхшов савол беряпсиз. Нима, мени айбламоқчимисиз? –деди жаҳли чиққан Гвардиола матбуот анжумани чоғида.

Таъкидлаш лозим, учрашувда «шаҳарликлар» рақибни 6:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz