Қайднома

Қидирув

Александр Головин: «Энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда»

Александр Головин: «Энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда»

  19.05.2019 12:41
  0
  363
Александр Головин: «Энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда»

«Монако» клубининг россиялик ярим ҳимоячиси Александр Головин Франция чемпионатининг 37-туридаги «Амьен»га қарши ғалабали ўйиндан кейин (2:0) ОАВга қисқача фикр билдирди.

«Турнир жадвалидаги ҳолат ва бу ўйиннинг аҳамиятини ҳамма тушуниб турганди. Шу боис ўйинда қандайдир босимни ҳис қилдик, аммо унутмайликки, аҳволнинг шу даражага етишига биз – ўзимиз айбдормиз. Хуллас, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ўйинни ютишимиз керак эса ва амалда буни уддаладик. Шундай масъулиятли ўйинда муҳим гол урганимдан хурсандман. Лекин ўйлашимча, «Монако»даги энг яхши ўйинларим ҳали олдинда», – деди Головин.

Эслатиб ўтиш жоиз, Головин «Амьен»га қарши ўйинда битта гол уриб, голга ҳаммуаллифлик қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz