Қайднома

Қидирув

«Ман.Сити» Англия Кубогидаги ғалабаси билан «МЮ»га ёрдам бериб юборди

«Ман.Сити» Англия Кубогидаги ғалабаси билан «МЮ»га ёрдам бериб юборди

  19.05.2019 16:38
  0
  226

«Манчестер Юнайтед» келаси мавсум Европа Лигасидаги иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди, деб хабар берди BBC.

Фото: Reuters

Агар «Уотфорд» Англия Кубогини қўлга киритганда Оле-Гуннар Сульшер жамоаси мусобақани иккинчи саралаш босқичидан бошлаган бўлар эди.

Таъкидлаш жоиз, «Уотфорд» Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:6) ва бунинг натижасида «Юнайтед» саралашда иштирок этмайдиган бўлди. Шу билан бирга Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритган «Вулверҳэмптон« жамоаси 2-саралаш баҳсларида иштирок этади.

Премьер лига жадвалида 5-ўринни эгаллаган «Арсенал» клуби Европа Лигаси финалида «Челси»ни мағлуб этса, Европа Чемпионлар Лигасига чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигасининг финал учрашуви 29 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтади.

 


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz