Қайднома

Қидирув

Испания примероси: 38-тур: Катта ўзгариш йўқ

Испания примероси: 38-тур: Катта ўзгариш йўқ

  20.05.2019 15:09
  0
  318
Испания примероси: 38-тур: Катта ўзгариш йўқ

Ла-Лига турнир жадвалининг кучли тўртлиги кутилган кўринишга келди - «Барселона» (1-ўрин), «Атлетико» (2-ўрин), «Реал» (3-ўрин) ва «Валенсия» (4-ўрин). Айнан шу клублар келаси мавсум ЧЛда иштирок этади. Бутун мавсум давомида шов-шув кўтаришга уринган «Хетафе» эса якунда 5-ўрин билан чекланиб, ЕЛга йўл олди. Шунингдек, «Севилья» (6-ўрин) ва «Эспаньол» (7-ўрин) клублари ҳам ЕЛда қатнашади, фақат ҳар иккиси курашни иккинчи саралаш босқичидан бошлайди.

*** «Реал» охирги 20 йил бадалига чемпионатни илк марта 12та мағлубият билан якунлади. «Қироллик клуби» бу борадаги антирекордни мавсум-1973|1974да қайд этганди - 13та мағлубият. 12та мағлубиятли мавсумлар эса «Реал» ҳаётида 8-марта рўй берди. Жамоа 1947|1948, 1950|1951, 1976|1977, 1990|1991, 1993|1994, 1995|1996 ва 1998|1999 йиллар мавсумларида ҳам 12та ўйинни бой берганди. Умуман, «Реал» мавсум давомида 18 марта енгилди. Буниси ҳам клуб тарихидаги иккинчи ёмон кўрсаткичнинг такрорланиши. Барча турнирлар доирасидаги мағлубиятлар сони бўйича антирекорд мавсум-1984|1985да қайд этилган - 19та.

*** «Бетис» устози Кике Сетьен 16 йил давомида Ла-лиганинг битта мавсумида сафарда «Реал»ни ҳам, «Барселона»ни ҳам мағлубият кўчасига етаклаган биринчи мураббийга айланди. Мадридда «Реал» дарвозасига 2та жавобсиз гол урган «Бетис» бунга қадар Каталонияда «Барселона»ни 4:3 ҳисобида енгганди.

*** «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла-лигани 36та гол билан якунлаб, 6-марта чемпионатнинг бош тўпурарига аталган «Пичичи» совринига эга чиқди. Аргентиналик голеадор шу билан «Атлетик» сафида лиганинг 6 карра бош тўпурарига айланган афсонавий Тельмо Сарра рекордини такрорлади. Месси шунингдек, Испания чемпионатида 4-марта энг яхши яхши тўпурар бўлгани ҳолда олтин медаль ютиб, бу борада «Реал»нинг собиқ вакили Уго Санчес билан тенглашди. У шунингдек, 6-марта «Олтин бутса» соҳибига айланиш учун реал имкониятга эга. Ҳозирда Мессининг бу соврин йўлидаги асосий таъқибчиси Килиан Мбаппе («ПСЖ») ҳисобида 32та гол бор.

*** «Барселона» мавсумни «Реал»дан 19 очко кўп жамғарган ҳолда тугатди - рекорд. Бунга қадар энг катта фарқ 1984|1985 (ғалаба учун 2 очко берилган) ва 2017|2018 йиллар мавсумларида кузатилганди - 17 очко. Эътиборлиси, «Барса» Эрнесто Вальверде бошқаруви даври (охирги икки мавсум)да Примерода «Реал»га нисбатан нақ 36 очко кўп жамғарди.

 

18 май

АЛАВЕС - ЖИРОНА - 2:1 (1:0)

Витория-Гастейс. 11549 томошабин.

Голлар: Вакасо (40), Кальери (83) - Порту (86).

ВАЛЬЯДОЛИД - ВАЛЕНСИЯ - 0:2 (0:1)

Вальядолид. 23455 томошабин.

Голлар: Солер (36), Родриго (52).

Валенсия: Доменек, Васс, Габриэль, Диакаби, Гайя, Солер, Парехо, Коклен (Кондогбиа, 59), Гуэдеш, Санти Мина (Ферран Торрес, 68), Родриго (Гамейро, 64).

ЛЕВАНТЕ - АТЛЕТИКО - 2:2 (2:0)

Валенсия. 20575 томошабин.

Голлар: Кабако (6), Рохер (36) - Родри Эрнандес (68), Камельо (79).

Атлетико: Адан, Хуанфран, Годин, Монтеро (Мольехо, 75), Филипе Луис, Коке, Родри Эрнандес, Парти (Камельо, 46), Лемар (Витоло, 63), Корреа, Гризманн.

Четлатиш: Корреа (51, А.).

СЕВИЛЬЯ - АТЛЕТИК - 2:0 (1:0)

Севилья. 28060 томошабин.

Голлар: Бен-Йеддер (44), Мунир (90+2).

Севилья: Вацлик, Навас, Кьер, Меркадо, Эскудеро, Рог (Ньяньон, 46), Амаду, Алейш Видаль (Нолито, 81), Васкес (Сальватьерра, 69), Мунир, Бен-Йеддер.

СЕЛЬТА - РАЙО ВАЛЬЕКАНО - 2:2 (0:1)

Виго. 21607 томошабин.

Голлар: Яго Аспас (82-пен., 90+2) - Эмбарба (29-пен.), Медран (71).

УЭСКА - ЛЕГАНЕС - 2:1 (0:1)

Уэска. 5575 томошабин.

Голлар: Мантовани (55, 83) - Мантовани (39-авт.).

ХЕТАФЕ - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 2:2 (1:1)

Хетафе. 13579 томошабин.

Голлар: Портильо (13), Максимович (76) - Иборра (44), Херард (87).

ЭСПАНЬОЛ - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 2:0 (0:0)

Барселона. 26568 томошабин.

Голлар: Росалес (58), Ву Лэй (65).

19 май

РЕАЛ - БЕТИС - 0:2 (0:0)

Мадрид. 56900 томошабин.

Голлар: Морон (61), Хесе (75).

Реал: Навас, Начо, Марсело, Варан, Карвахаль, Вальверде (Иско, 69), Льоренте, Браим Диас (Асенсио, 60), Модрич, Винисиус Жуниор, Бензема (Васкес, 76).

Бетис: Лопес, Бартра, Манди, Феддаль, Фирпо, Герреро, Каптум (Хесе, 68), Вильям Карвалью (Сидней, 90), Гуардадо, Ло Чельсо, Морон (Тельо, 74).

Четлатиш: Карвахаль (58, Р.).

Эйбар - Барселона - 2:2 (2:2)

Эйбар. 5145 томошабин.

Голлар: Кукурелья (20), де Блазис (45) - Месси (31, 32).

Барселона: Силлессен, Лангле, Альба, Нелсон Семеду (Ваге, 46), Сержи Роберто, Бускетс (Аленья, 65), Ракитич, Малком (Карлес Перес, 73), Видаль, Пике, Месси.

 

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Барчасини унутиб, янги мавсум ҳақида бош қотиришимиз керак. Зеро, мухлислар олдида қарздор бўлиб қолдик. Энди мавсумлар оралиғида яхши иш олиб боришимиз шарт. Таскин шуки, бу клуб тарихида илк ёмон мавсум эмас. Шунингдек, ёмон кунлар ортидан яхшиси келади, албатта. Доим бир гапни такрорлайман - ишлар ўхшамаганида, барчасини ўз ҳолича қабул қилиш керак. Натижа учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Ихтиёримда 11та ўйин бор эди, улардан 5тасида ғалаба қозониб, 4тасида мағлубиятга учрадик. Нима қила олардик, бугунги ҳолат шундай... Йўқ, ўзимизни оқлаш учун сабаб кўринмаяпти. Кўплаб ўйинлардан кейин мухлислардан узр сўрашимга тўғри келди, негаки, масъулият менинг зиммамда...

 

якуний жадвал

1  БАРСЕЛОНА 38 26 9 3 90-36 87
2  АТЛЕТИКО 38 22 10 6 55-29 76
3  РЕАЛ МАДРИД 38 21 5 12 63-46 68
4  ВАЛЕНСИЯ 38 15 16 7 51-35 61
5  ХЕТАФЕ 38 15 14 9 48-35 59
6  СЕВИЛЬЯ 38 17 8 13 62-47 59
7  ЭСПАНЬОЛ 38 14 11 13 48-50 53
8  АТЛЕТИК 38 13 14 11 41-45 53
9  РЕАЛ СОСЬЕДАД 38 13 11 14 45-46 50
10  БЕТИС 38 14 8 16 44-52 50
11  АЛАВЕС 38 13 11 14 39-50 50
12  ЭЙБАР 38 11 14 13 46-50 47
13  ЛЕГАНЕС 38 11 12 15 37-43 45
14  ВИЛЬЯРРЕАЛ 38 10 14 14 49-52 44
15  ЛЕВАНТЕ 38 11 11 16 59-66 44
16  ВАЛЬЯДОЛИД 38 10 11 17 32-51 41
17  СЕЛЬТА 38 10 11 17 53-62 41
18  ЖИРОНА 38 9 10 19 37-53 37
19  УЭСКА 38 7 12 19 43-65 33
20  РАЙО ВАЛЬЕКАНО 38 8 8 22 41-70 32

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 36та

Бензема (Реал) - 21та

Луис Суарес (Барселона) - 21та...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz