Қайднома

Қидирув

Чемпионлик ўз йўлига

Чемпионлик ўз йўлига

  20.05.2019 15:46
  0
  410
Чемпионлик ўз йўлига

«Бавария» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Нико Ковачнинг келажаги хусусида бир тўхтамга келди. Хуллас, хорватиялик мутахассис мавсум якунида «олтин дубль» қайд этган бўлса ҳам, ишдан бўшатилади. Бу ҳақда Goal.de сайти хабар тарқатди. Мюнхен клубини бошқариш учун асосий даъвогар сифатида эса Марк ван Боммель номзоди тилга олинмоқда. 42 ёшли голландиялик 2006 йилдан 2011 йилга қадар айнан «Бавария»да тўп сурган, мюнхенликлар сафида Германия чемпиони бўлган, мамлакат кубогини қўлга киритган. У ўтган йилдан эътиборан ПСВни бошқармоқда. «Бавария» вакиллари Боммелдан ташқари, «Аякс» мураббийи Эрик тен Хаг номзоди ҳам кўриб чиқишмоқда. Ковачга келсак, унинг иш услуби ва умуман, фаолияти жамоанинг етакчи футболчиларига маъқул келмади. Ҳар ҳолда, «Бавария» ўйинчилари мураббийнинг доим бир хил машғулот олиб бориши, тактик ўзгаришларга қўл урмаслигини бот-бот баралла айтишмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz