Қайднома

Қидирув

Ўхшамаган сўнгги ўйин

Ўхшамаган сўнгги ўйин

  20.05.2019 18:33
  0
  370
Ўхшамаган сўнгги ўйин

Қатарда навбатдаги футбол мавсуми ниҳоясига етди. Аниқроқ айтсак, Юлдузлар лигаси чемпиони - «Ал-Садд» 16 май куни Амир кубоги финалида «Ал-Дуҳайл»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу баҳс испаниялик ярим ҳимоячи Хави учун профессионал даражадаги сўнггиси бўлди. «Барселона» билан 2015 йили хайрлашган фахрий ярим ҳимоячи сўнгги 3 мавсумни «Ал-Садд»да ўтказди. Кутилишича, у энди Доханинг шу клубида мураббийлик фаолиятини бошлайди. Таъкидлаш жоиз, Амир кубоги финали олдидан ЖЧ-2022 учун қурилган «Ал-Вакра» стадионининг очилиш маросими ташкиллаштирилди. Лойиҳа сметаси 575 миллион долларга тенг арена 40 минг томошабинга мўлжалланган. Аввалроқ Дохада худди шунча сиғимга эга «Халифа» стадиони ҳам фойдаланишга топширилганди. Қатарда мундиал-2022га тайёргарлик доирасида яна 6та стадионда тўлақонли реконструкция ишлари олиб борилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz