Қайднома

Қидирув

«Реал»нинг реал вазифаси

«Реал»нинг реал вазифаси

  21.05.2019 08:21
  0
  257
«Реал»нинг реал вазифаси

«Реал» раҳбарияти «Сантьяго Бернабеу» аренаси реконструкцияси учун 575 млн. евро ажратади, лекин бу клубнинг трансферлар масаласидаги ишларига асло таъсир ўтказмайди. Топ даражадаги янги футболчилар ҳисобига жамоа таркибини қайта шакллантириш - бу бош мураббий Зайниддин Зидан олдида турган асосий вазифа. Франциялик мутахассис шундай талаб билан қайтишга кўнган ва энди Флорентино Перес мураббийга берган ваъдасини бажариши керак...

Алоҳида айтиш керак, «Мадрид» трансферлар бозори очилишидан олдин чамаси 100 млн. евро сарфлашга улгурди. Яъни марказий ҳимоячи Милитао ва истиқболи баланд бразилиялик вингер Родригонинг «Сантьяго Бернабеу»га кўчиб ўтишлари аниқ. Клубнинг ёзги савдолар старт олгунига қадар яна 1-2та трансферни расмийлаштириши эҳтимоли катта. Дейлик, Sky Sports нашри маълумотларига кўра, «Реал» раҳбарияти «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович трансферини ҳал қилиб қўйди. Қўшимча маълумот: мадридликлар сербиялик ёш голеадор учун немис клубига 60 - 70 млн. евро тўлашади. Дарвоқе, умумий сумманинг 30 фоизи «Бенфика»га насиб этади. Шунингдек, «Реал» Эден Азар трансферини 29 майгача бир ёқли қилади. Лекин булар ҳаммаси эмас... Тўғри, ёзги бозор бюджети хусусида маълумот йўқ (кўпчиликнинг фикрича, Переснинг айнан қанча ажратиши клубдан кетадиган футболчилар сотувидан тушадиган суммага боғлиқ). Лекин бу борада тахминлар бор, албатта. Хусусан, Франциянинг Le10Sport нашрида ёзилишича, Зидан таркибни кучайтириш учун 450 млн. евро олади. The Mirror эса бюджет бироз баландроқ эканлигини таъкидламоқда - 500 млн. евро. «Реал»га энг яқин медиа - Marca газетасининг ўтган йил охирида Зиданга 300 млн. евро ажратилиши ҳақида ёзганини ҳам эслатиш ўринли.

 

 

«РЕАЛ»НИНГ ёзги вазифалари

 

Марказий ҳимоячи

Милитао («Порту») - 50 млн. евро

 

Чап қанот ҳимоячиси

Менди («Лион») - 50 млн. евро

 

Марказий ярим ҳимоячи

Погба («МЮ») - 200 млн. евро

ёки

Эриксен («Тоттенхэм») - 150-200 млн. евро

ёки

Ван де Беек («Аякс») - 60 млн. евро

 

Ҳужумчилар

Родриго («Сантос») - 45 млн. евро

Йович («Айнтрахт») - 60-70 млн. евро

Азар («Челси») - 100 млн. евро


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz