Қайднома

Қидирув

Роналду “Ювентус”га Моуриньо келишини истаяпти

Роналду “Ювентус”га Моуриньо келишини истаяпти

  21.05.2019 11:40
  0
  139
Роналду “Ювентус”га Моуриньо келишини истаяпти

Криштиану Роналду “Ювентус”нинг бўшаб қолган мураббийлик курсисига собиқ устози Жозе Моуриньо келишини хоҳламоқда, деб хабар бермоқда Италиянинг ​Calciomercato нашри.   “Кекса сеньора” раҳбарияти бир неча кун илгари бош мураббий Массимилиано Аллегрини ўзаро келишув асосида истеъфога чиқарган эди. Жамоага ҳозирга қадар ҳам янги мураббий тайинланганича йўқ.   Бир қатор хориж ОАВлари туринликлар жамоани 2011-2014 йилларда бошқарган ва ҳозирда ишсиз юрган Антони Конте билан мулоқотга киришгани ҳақида ёзмоқда. Бироқ жамоа етакчиси Криштиану Роналду Андреа Аньеллига Моуриньо вариантини таклиф этган.   6cTb0-rnbBI.jpg   Португалиялик футбол агенти Жорже Мендеш ҳар иккаласига ҳам агент саналишини ҳамда клуб раҳбарияти билан алоқаси яхши эканлигини инобатга оладиган бўлсак, улар яна устоз-шогирд анъанасини давом эттириш мумкин, дейилади хабарнинг давомида.   Таъкидлаш ўринлики, Моуриньо ҳамда Роналду “Реал Мадрид”да 2010 йилдан 2013 йилга қадар бирга ишлаган ва ҳозиргача ўзаро алоқалари узилмаган.   Шунингдек, Жозе Моуриньога Италия “А” Серияси бегона эмас. У 2008-2010 йилларда Миланнинг “Интер” клубида фаолият олиб борган ва жамоа билан Италия чемпионлиги, Европа Чемпионлар лигаси бош соврини, Италия кубоги ва суперкубоги ғолиби бўлган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz