Қайднома

Қидирув

Афсонавий ҳужумчи оламдан ўтди

Афсонавий ҳужумчи оламдан ўтди

  21.05.2019 15:25
  0
  481
Афсонавий ҳужумчи оламдан ўтди

Германиялик 69 ёшли собиқ ҳужумчи Манфред Бургсмюллер оламдан ўтди. Бундеслига тарихидаги тўртинчи тўпурар бўлган Бургсмюллер ўзининг Эссендаги уйида вафот этди.
Бундеслигадаги фаолияти давомида Бургсмюллер «Рот-Вайсс» (Эссен), Дортмунднинг «Боруссия», «Нюрнберг» ва «Вердер» клублари шарафини ҳимоя қилган. 1988 йили Германия чемпиони бўлган футболчи мамлакат чемпионати баҳсларида 447та ўйин ўтказиб, 213та гол урган. Фақатгина Герд Мюллер (365), Клаус Фишер (268) ва Юпп Хайнкеслар (220) ундан кўп тўп киритишган.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг 1990 йилда Бургсмюллер америкача футбол билан шуғулланган ва «Райн Файр» (Дюссельдорф) жамоаси билан икки марта Германия чемпиони бўлган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz