Қайднома

Қидирув

Статистика: 8та ТУР САРҲИСОБИ

Статистика: 8та ТУР САРҲИСОБИ

  22.05.2019 03:49
  0
  409
Статистика: 8та ТУР САРҲИСОБИ

Coca Cola Суперлига иштирокчиларининг 12тадан 14тага оширилгани футболимиз умумий тараққиёти учун фақат фойда эканлигини ўтган 8та тур исботламоқда. Битта ўйинга ўртача 8 мингдан томошабин келаётгани, голларниг эса 2,6тадан ортгани, 3,8тадан сариқ карточка кўрсатилаётгани ҳам бу чемпионатимиздаги ўсиш демакдир. Легионерлар ва умидли ёшларнинг порлаши бўйича ҳам жорий чемпионат кўп нарсаларни ваъда қилмоқда. «Бунёдкор» ва «Динамо»нинг ўз потенциалидан ҳам яхши ўйин кўрсатаётгани сезиляпти. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») ва Ҳумоюн Муртазоев («Насаф») каби футболчиларнинг голли серия қайд этаётганлари ҳам сўнгги пайтларда чемпионатимизда унут бўлиб кетган яхши анъаналар тикланаётганлигидан далолатдир.

 

1-8-ТУРЛАР: КЛУБЛАР ИНТИЗОМИ

Ҳозирча «Бухоро», «Динамо», «Насаф» ва «Сурхон» жамоаларида пенальти тепишга имкон бўлмади. Самарқанд ва Термиз шаҳри жамоалари жарима майдони ичида ҳам йиғинчоқ ва интизомли ўйнашаётгани боис, уларнинг дарвозаси томон ҳам 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмади.

Қизил карточкалар: Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»), Ҳусниддин Ғофуров («Локомотив»)

2-сариқ|қизил карточкалар: Даврон Умиров («Сўғдиёна»), Иқбол Маликжонов («Қўқон-1912»), Владимир Баенко («Бухоро»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»).

Изоҳ: 1 - клуб номи; 2 - клуб аъзоларига берилган огоҳлантиришлар; 3 - клуб аъзоларига берилган иккинчи огоҳлантириш|қизил карточкалар; 4 - клуб аъзоларига берилган қизил карточкалар; 5 - клуб фойдасига белгиланган пенальтилар (амалга оширилган); 6 - клубга қарши белгиланган пенальтилар (амалга оширилган).

 

1-8-ТУРЛАРДА УРИЛГАН ГОЛЛАР ХРОНОМЕТРАЖИ

 

 

ГОЛ УРИШ ВА ЎТКАЗИБ ЮБОРИШ ФАРҚИ

Клубларнинг маҳорати уларнинг бир ўйин давомида нечта гол уриши ва гол ўтказмаслик қобилияти билан ҳам ўлчанади. Мисол учун оладиган бўлсак, «Ливерпул»нинг жорий мавсум АПЛда 21та ўйинда гол ўтказмаганлиги унинг 2-ўриндан тушиб кетмаслигини таъминлади.

 

Гол уриш                                                     Умумий                                    Гол ўтказиб юбориш

 

4+      3          2        1        0        Ўрт.           Клуб                  Ўрт.      0         1        2       3         4+

1        -          1        2        4        1.38           АГМК                 1.50      2         3        1       1         1

-         1          1        2        4        0.88           Андижон            1.38      2         3        2       -         1

-         1          2        4        1        1.38           Бунёдкор           1.25      2         2        4       -         -

-         1          1        1        5        0.75           Бухоро              1.25      1         4        3       -         -

-         -          3        3        2        1.13           Динамо              1.13      2         3        3       -         -

1        1          3        2        1        1.88           Локомотив         0.88      4         2        1       1         -

1        1          1        4        1        1.63           Металлург         1.13      2         3        3       -         -

-         2          3        2        1        1.75           Навбаҳор           1.25      2         3        2       1         -

1        1          -         5        1        1.50           Насаф                1.13      2         4        1       1         -

-         1          6        -         1        1.88           Пахтакор            0.88      2         5        1       -         -

-         1          -         3        4        0.75           Сурхон               0.75      5         1        1       1         -

-         -          3        3        2        1.13           Сўғдиёна            1.88      -          4        1       3         -

-         1          -         6        1        1.13           Қизилқум            1.50      1         5        -       1         1

-         -          1        6        1        1.00           Қўқон-1912         2.25      2         1        2       2         1

4%      10%     22%   38%    26%    1.29           Суперл ўрт..      1.29      26%     38%    22%  10%    4%

 

 

ФАКТЛАР

(чемпионатларнинг барчаси умумий ҳисоблаганда)

«Сўғдиёна» миллий чемпионатлардаги 700-ўйинини («плей-офф» ўйинини ҳам инобатга олганда) ўтказди ва ғалаба қозонди. Ундан олдинда «Пахтакор», «Нав­баҳор» ва «Нефтчи» клублари, бор, холос.

«Пахтакор» ўз уйида 8 маротаба 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган, шулардан 2таси «Навбаҳор» билан ўйин­ларга тўғри келади. Сўнгги марта «шерлар» ўз уйида 2014 йил 3 майда «Локомотив» билан айнан шундай ҳисобда дуранг қайд этганди.

«Пахтакор» урган голлар сони 1798тага етди. Чемпионатимизда ундан кейинги ўринларда «Нефтчи» (1566), «Навбаҳор» (1365), «Насаф» (1177), «Бухоро» (1077), «Андижон» (949) клублари бормоқда. Умуман олганда, 8та жамоагина 800тадан ортиқ гол уришган.

«Андижон» ўтказиб юборган голлари сони 1153тага етди. Чемпионатимизда ундан олдинги ўринларда «Бухоро» (1185), «Сўғдиёна» (1170) ва ундан кейинги ўринларда «Динамо» (996), «Навбаҳор» (989), «Металлург» (976) клублари бормоқда. Умумий ҳисобда, 12та жамоа 700тадан ортиқ гол ўтказиб юборган.

 

Бизни келгуси турларда кутмоҚда:

яна 2та ўйинда ғалаба қозонса, «Пахтакор»нинг жами ютуқлари 550тага етади;

яна 4та ўйинда ғалаба қозонса, «Қўқон-1912»нинг жами ютуқлари 150тага етади;

яна 2та ўйинда мағлубият қайд этса, «Пахтакор»нинг дуранглари ва мағлубиятлари сони бир хил бўлади - 132тадан;

яна 4та ўйинда мағлубият қайд этса, «Сўғдиёна»нинг жами мағлубиятлари 350тага етади;

яна 2та гол урса, «Пахтакор» урган голлар 1800тага етади;

яна 10та гол урса, АГМК урган голлар 450тага етади;

яна 4та гол ўтказиб юборса, «Динамо» ўтказиб юборган голлар 1000тага етади;

яна 11та гол ўтказиб юборса, «Навбаҳор» ўтказиб юборган голлар 1000тага етади;

---------------------------------------------------------------------------------------------

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 2019 йил 13 май ҳолатига кўра келтирилган.

 

ТЎПУРАРЛАР:

8 - Драган Черан («Пахтакор», 3та пен.)

6 - Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Х.Ғиёсов («Бунёдкор», 4та пен.), Александр Касьян («Навбаҳор», 1та пен.), Зафар Полвонов (АГМК)

5 - Ҳумоюн Муртазоев («Насаф»)

4 - Дилшод Жўраев (АГМК, 2)

Автоголлар: Владимир Козак («Пахтакор»), Йован Жокич («Локомотив»)

 

ҚАНДАЙ ҲИСОБ КЎПРОҚ?

Атиги 8-турки, аллақачон 17 хил ҳисоб пайдо бўлди. 8-турнинг ўзида 2та ўйин 2:1 кўринишида якунлангани жорий мавсумда меҳмонлар ҳам якуний ғалаба учун катта куч сарфлаши мумкинлигидан далолат бермоқда. 56 ўйинда атиги 16та дуранг (28,6 фоиз) қайд этилгани жамоалар муросага ҳозирча рози эканлигини кўрсатяпти.

 

Ҳисоб     Сони

2:1             8

3:1             7

1:0             7

1:1             6

0:0             5

2:2             5

0:1             4

2:0             3

1:2             2

4:0             2

1:3             1

0:2             1

2:3             1

3:0             1

7:1             1

0:3             1

4:1            1

Фаррух ФАЙЗИЕВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz