Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2019. ИРОДАНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ

ОЧЛ-2019. ИРОДАНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ

  22.05.2019 10:02
  0
  462
ОЧЛ-2019. ИРОДАНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи жамоаларимиз учун, ниҳоят, ўз якунига етди. Афсус билан айтиш жоизки, мавсум бошида пойтахтнинг икки клубига билдирилган ишонч оқланмади. Айб мураббийлардами ёки футболчиларда, бу алоҳида мавзу. Лекин шуниси аниқ бўлиб боряптики, йилдан-йилга халқаро миқёсда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи жамоаларимизнинг гуруҳдан чиқиши ҳам қийинлашиб бормоқда.

Сўнгги тур олдидан кейинги босқичга чиқиш имкониятларини йўқотиб улгурган «Локомотив» 6-турда ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Райян» клубини қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Гарчи бу ютуқ «темир­йўлчилар»га ҳеч қандай наф келтирмасада, жонкуяр мухлислари учун юпанч вазифасини ўташи табиий. Лекин бошқа томондан, мазкур учрашувдаги ғалаба Осиё Чемпионлар Лигасидаги квоталаримизни 1+2 кўринишида сақлаб қолишда асқотиши мумкин эди. Боз устига, шундоқ ҳам охирги пайтда ишлари юришмаётган жамоа аъзоларига ғалаба зарур эди. Яъни, кайфиятни кўтариб олиш учун.

Қатарликлар ҳам худди шундай ҳолатга тушиб қолишганини инобатга олсак, баҳс муросасиз кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Учрашувдаги дастлабки гол стадионга ташриф буюрган камсонли ишқибозларни узоқ куттирмади. Дарвозабон Маъмуржон Икромов илк сониялардан жуда қўпол хатога йўл қўйди. У ўнг қанотда турган ҳимоячи пас узатмоқчи бўлди, аммо тўпни кутилмаганда Родриго Тобата эгаллади ва кучли зарб билан дарвозани ишғол қилди. Бу вазиятда «Локо» ҳимоя чизиғи вакиллари рақиб футболчисига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади.

Тезкор голдан сўнг ўзини йўқотиб қўймаган «темирйўлчилар» бирин-кетин ҳужумлар уюштиришди. 12-дақиқада Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилиши мумкин эди, бироқ бу паллада марказий ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабонга қарши қўпол ўйнагани боис гол ҳисобланмади. Ўйинни ўз томонига оғдираётган Андрей Фёдоров шогирдлари биринчи бўлимда ўз дарвозаларидан иккинчи голни ҳам олиб чиқишга мажбур бўлишди. «Ал-Райян» легионери Гонсало Виера бурчакдан узатилган тўпни тўрга аниқ йўллади - 0:2.

Шундан кейин Сардор Мирзаевда яна бир қулай имконият вужудга келганди, аммо унинг зарбаси ўта но­аниқ чиқди. 34-дақиқага келиб ниҳоят, мезбонлар ҳисобни қисқартирувчи голни уришди. Майдонда тиним билмай ҳаракат қилган Сардор Мирзаев барибир ниятига етди - 1:2. Шу тариқа бўлим сўнгига қадар бошқа гол кўрмадик.

Ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган «Локомотив» илк ҳужумдан самара чиқарди. Темурхўжа Абдухолиқов 46-дақиқада гол уриб, таблодаги ҳисоб 2:2 бўлишини таъминлади. Орадан йигирма дақиқа ўтар-ўтмас иқтидорли форвард яна Фаҳад Юнус қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди - 3:2. Ушбу ҳисоб янада йириклашиши ҳам мумкин эди, аммо майдон эгалари яратилган вазиятлардан унумли фойдалана билишмади.

Умуман олганда, айнан мана шу омил «Локомотив»га бутун мусобақа давомида панд берди.

 

«Локомотив» - «Ал-Райян» - 3:2 (1:2)

Тошкент. «Локомотив» стадиони. 2540 томошабин.

Ҳакамлар: Ма Нинг, Сао Йи, Ши Сианг, Занг Леи (барчаси Хитой).

Голлар: Сардор Мирзаев (35), Темурхўжа Абдухолиқов (47, 61) - Родриго Табата (2), Гонсало Виера (22).

 «Локомотив»: 12.Маъмур Икромов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (23.Йован Жокич, 90+3), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмурат Аманов, 77.Диёржон Туропов (8.Жамшид Искандеров, 75).

«Ал-Райян»: 1.Фаҳад Юнус, 2.Муҳаммад Оловуддин, 3.Гемин Ривас, 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 12.Муҳаммад Сайяр, 13.Гонсало Виера (36.Юсуф Умар, 46), 21.Муҳаммад Жума, 23.Себастьян Сория Куинтана, 31.Даниэль Гуму (18.Аҳмад ал Саади, 46), 32.Аҳмад Масуд.

Огоҳлантиришлар: Родриго Табата (16), Себастьян Сория (39), Лукка (45+3), Муҳаммад Оловуддин (69, А.).

 

1 Ал-Ваҳда           6  4  1  1     14-9    13

2 Ал-Иттиҳод        6  3  2  1    13-9    11

3 Локомотив         6  2  1  3    10-11  7

4 Ал-Райян           6  1  0  5     9-17    3


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz