Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик ўйини. ДАСТЛАБКИСИДА ДУРАНГ

Ўртоқлик ўйини. ДАСТЛАБКИСИДА ДУРАНГ

  22.05.2019 11:31
  0
  94
Ўртоқлик ўйини. ДАСТЛАБКИСИДА ДУРАНГ

Сешанба куни Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) ҳамда Берлин академияси тарбияланувчилари (U-18) ўртасида дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказилди. Вакилларимизнинг устунлиги остида ўтган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Ёшларимиз сафида Ҳожимат Эркинов ўзини кўрсатиб, рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилганди. Меҳмонлар эса бунга Тиль Машковскининг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. Умуман олганда, мазкур баҳсда терма жамоамиз ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекис­тон ёшлар терма жамоаси германиялик рақибларига қарши иккинчи ўйинни 23 май куни Намангандаги «Марказий» стадионида ўтказади.

 

ЎЗБЕКИСТОН (U-19) - БЕРЛИН (U-18) - 1:1

Голлар: Ҳожимат Эркинов - Тиль Машковски.

Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Жалолиддинов (22).

Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов.

Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz