Қайднома

Қидирув

Янги футболчилар масаласи

Янги футболчилар масаласи

  22.05.2019 12:42
  0
  387
Янги футболчилар масаласи

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев «Телеграм»даги канали орқали ўзбек футболига доир фикрлари билан ўртоқлашди. Бу галги мавзу водийда ўртоқлик учрашувлари ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоасига аталди.

«Ўзбекистон U-19 терма жамоаси сафида водийга йўл олган футболчилар рўйхати келтириб ўтилганидан ке­йин бир қатор саволлар келиб тушди. Жамоа ўтган йилнинг кузида Франция, Шотландия, Бельгия термалари билан майдонга тушганди. Шундан кейинги йиғинлар хулосасига кўра, Германия жамоаси билан ўйин учун Андижонга 8 нафар янги футболчи йўл олган. Бу жамоа­да ҳеч бир футболчи учун жой кафолатлаб қўйилмаган бўлиб, ўсишда давом этаётганларгина бундай йиғинларда иштирок этадилар. Айни вақтда мураббийлар штабининг кузатувида 70дан зиёд футболчи бор, улар якуний таркиб учун тинимсиз меҳнат қилишлари керак бўлади.

Суперлига ўйинчилари борми?

Абдувоҳид Неъматов ҳамда Жасур Жалолиддинов Суперлига ҳавосидан нафас олишяпти. Иккинчи даврадан бошлаб Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Одил Абдумажидов катта эҳтимол билан улар сафига қўшилишади. Яна бир дарвозабон Амал Шавкетов эса Лестердаги футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Ўзбекистонда туғилган ва болалигида оиласи билан хорижга кўчиб кетган. Кейинчалик ота-онаси уни Англияга юборган. Бўйдор бу дарвозабон Ғуломхўжаев қўл остида иккита йиғинда иштирок этиб улгурди.

Футболчилар қаердан?

Ҳамма иқтидорлар вилоятларда, уларни излаб топиш керак, дейишади. Ҳа, тўғри, фақат яна бир нарсани ҳам айтишни истардик. Биз Африка ёки бошқа қандайдир ўзлаштирилмаган сарҳадларда яшамаймиз. Футболнинг ҳозирги ҳолатида ҳам мамлакатнинг исталган нуқтасида ўсиб келаётган иқтидорни пайқаш учун шароит бор. Олма пиш, оғзимга туш деб ўтириш керак эмас. Вилоятларда минглаб иқтидорлар қолиб кетяпти дегувчилар — ўзини (ёки шунчаки яқин танишини) иқтидор деб билади, аслида эса унинг кабилар юзтадан кам эмас, майдонда бу кўриниб қолади.

Ёшлар термасининг қуйидаги таркибида турли вилоятлардан болалар бор. Уларнинг оилавий шароитлари ҳар хил, ҳеч бири отасининг пули ёки танишининг қўнғироғи билан термага келмаган. Мана шу ёшдаги исталган бола ўзини термада кўриши мумкин, агар шунга муносиб эканлигини ўзи тўп сураётган клубида исботлай олса.

 

Дарвозабонлар:

1. Абдувоҳид Неъматов (Жиззах)

12. Амал Шавкетов (Тошкент вил.)

16. Ислом Абдуллахонов (Наманган)

Ҳимоячилар:

2. Саидазамат Мирсаидов (Тошкент)

3. Достон Турсунов (Андижон)

4. Одил Абдумажидов (Андижон)

5. Алибек Давронов (Қашқадарё)

6. Иброҳимҳалил Йўлдошев (Сирдарё)

13. Элдор Бегимов (Қашқадарё)

14. Суннат Ҳамиджонов (Тошкент)

22. Диёр Раҳимқулов (Сирдарё)

Ярим ҳимоячилар:

8. Иброҳим Иброҳимов (Тошкент)

10. Жасур Жалолиддинов (Навоий)

11. Беҳзод Шамсиев (Тошкент)

15. Диёр Рамазонов (Навоий)

18. Диёр Холматов (Фарғона)

21. Улуғбек Акназаров (Наманган)

23. Мироншоҳ Сатторов (Бухоро)

Ҳужумчилар:

7. Ҳожимат Эркинов (Тошкент вил.)

9. Фарҳод Соҳибжонов (Андижон)

17. Руслан Розиев (Тошкент)

19. Улуғбек Ҳошимов (Тошкент вил.)

20. Музаффар Олимжонов (Наманган)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz