Қайднома

Қидирув

«B» дипломи бўйича мураббийлик ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда

«B» дипломи бўйича мураббийлик ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда

  22.05.2019 11:58
  0
  349
«B» дипломи бўйича мураббийлик ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, шу кунларда пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт базасида «B» дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашяпти. Улар орасида Ғулом Ҳалимтоев, Александр Корнейчук, Алишер Холиқов каби таниқли мутахассислар бор.

Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев олиб бормоқда. Унга Даврон Қудратуллаев  ёрдам беряпти.

Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz