Қайднома

Қидирув

5та ГОЛ ВА СОВРИН НАҚД

5та ГОЛ ВА СОВРИН НАҚД

  22.05.2019 15:50
  0
  317
5та ГОЛ ВА СОВРИН НАҚД

Европада миллий чемпионатларнинг навбатдаги мавсуми якунланар экан, «Олтин бутса» соврини учун икки даъвогар яққол ажралиб қолди. Булар — «Барселона» сардори Лионель Месси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе. Мбаппенинг Франция чемпионатидаги голлари сони 32тага етди. Месси эса Ла Лигада 36та гол урди. «Олтин бутса» совринини сўнгги икки йилда Месси қўлга киритган. Ушбу совринлар бўйича ҳам Лионель рекордчи ҳисобланади — 5 марта (Роналду ҳисобида 4та «бутса» бор). Демак, аргентиналик футболчи ушбу мавсумда олтинчи «Олтин бутса»ни ўз музейига қўшиб қўйиши мумкин. Мбаппе мазкур соврин учун охиригача курашишини айтди. «Ҳа, «Олтин бутса» учун курашаман. Менда ҳали 90 дақиқа бор, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ», — деди 20 ёшли футболчи. Агар у Мессини ортда қолдирмоқчи бўлса, Франция чемпионатининг сўнгги турида «Реймс» дарвозасига камида 5та гол уриши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz