Қайднома

Қидирув

САМВЕЛ БАБАЯН «ЛОКОМОТИВ» БОШ МУРАББИЙИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНАДИ

САМВЕЛ БАБАЯН «ЛОКОМОТИВ» БОШ МУРАББИЙИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНАДИ

  22.05.2019 16:01
  0
  208
САМВЕЛ БАБАЯН «ЛОКОМОТИВ» БОШ МУРАББИЙИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНАДИ

Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

Tribuna.uz манбаси маълумот беришича, «темирйўлчилар» раҳбарияти бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланиши кутилмоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, Фёдоров кеча, ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида Тошкентда «Ар-Райян»га қарши кечган ўйиндан кейин (3:2) лавозимидан озод этилиши мўлжалланган, аммо истеъфо номаълум сабабга кўра кечиктирилган.

Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Самвел Бабаян эса 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши шов-шувларга сабаб бўлганди, боиси у 2018 йил январь ойида ЎФА томонидан умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Кейин маълум бўлишича, Бабаяннинг дисквалификацияси «Бунёдкор»нинг кафиллиги остида икки ҳафтадан сўнг бекор қилинган.

48 ёшли арман мутахассиси бунга қадар узоқ йиллар «Локомотив»нинг асосий рақиби «Пахтакор»да ишлаган, 2014 йилда «шерлар»ни Ўзбекистон чемпионлиги сари бошлаб борган. У 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилган, 2017 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси билан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Жорий йил март ойида «Локомотив» бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов Kun.uz нашри билан суҳбатда Бабаян жамоага мураббий сифатида эмас, балки клуб академиясини ривожлантиришга масъул сифатида тайинланганини таъкидлаган эди.

«Биз Самвел Бабаянни мураббий қилиб олиб келганимиз йўқ. Сабаби у катта жамоага аралашмайди. Ўзига ишларни белгилаб бердик. Асосан, мактабимиз инфратузилмасини катта чўққиларга, кейинги босқичга олиб чиқиш билан шуғулланади. Мақсад шу. Бабаян ёшлар билан жуда яхши ишлайди», – деганди у.

«Яна бир марта қайтараман, мухлислар адаштиришмасин, Самвел Бабаян фақат мактабимизга қарайди, селекция ишларини ҳам ўзи олиб боради ва асосий жамоага аралашмайди», – дея урғу берганди «Локомотив» расмийси.

Маълумот учун, сўнгги уч мавсумдан буён Ўзбекистон чемпиони бўлиб келаётган «Локомотив» охирги 7та ўйиндан фақат 2тасида ғалаба қозона олди. ОЧЛда плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин бой берган жамоа Суперлигада 9-турдан кейин етакчи «Пахтакор»дан 5 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

«Локо» 10-турда «Насаф» меҳмони бўлади. Ўйин 26 май, якшанба куни Қаршидаги «Марказий» стадионда соат 19:00да бошланиши белгиланган.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz