Қайднома

Қидирув

"Локо"ни ҳозирча Андрей Фёдоров бошқаради, Самвел Бабаян эса...

"Локо"ни ҳозирча Андрей Фёдоров бошқаради, Самвел Бабаян эса...

  22.05.2019 21:01
  0
  518

Бугун турли ижтимоий тармоқлар орқали таниқли мутахассис, ўз вақтида “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларини бошқарган Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клубига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалди.   Бундай хабарларнинг урчишига сабаб, сўнгги вақтларда темирйўлчиларнинг на ички, на халқаро майдонда ишлари юришяпти. Бу эса табиийки жамоа мухлислари ва клуб раҳбариятини қониқтирмаётгани бор гап.   Бироқ, “Локомотив” клуби расмийларининг маълум қилишларича, Андрей Фёдоров ҳозирча истеъфога чиқарилмаган. Ҳар ҳолда темирйўлчиларни Ўзбекистон суперлигаси 10-тур учрашувлари доирасидаги “Насаф”га қарши сафар ўйинига айнан Фёдоров бошқариб боради. Мазкур ўйинда қайд этилажак натижа кўп жиҳатдан Фёдоровнинг келгуси тақдирига ойдинлик киритиб беради.  

Шундай экан, Самвел Бабаян бугун бўлмаса кейинроқ “Локомотив” бош мураббийига айланиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров 2018 йилнинг апрель ойида Андрей Микляев ўрнига “Локомотив” бош мураббийи этиб тайинланган эди. Демак, ҳозирча Фёдоров ўз ўрнида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz