Қайднома

Қидирув

Торган Азар Дортмундга кўчиб ўтди, Эден Азар эса Лондондан кетади...

Торган Азар Дортмундга кўчиб ўтди, Эден Азар эса Лондондан кетади...

  22.05.2019 22:02
  0
  385

«Боруссия Мюнхенгладбах» ҳужумчиси Торган Азар Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтди. Бу ҳақда дортмундликларнинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Twitter

26 ёшли бельгиялик клуб билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади (2024 йилнинг ёзига қадар). Шартнома шартлари ҳали ошкор қилинганича йўқ.

Аввалроқ Азарнинг ўзи Дортмунд клубига ўтиш истаги борлигини маълум қилганди. Шу билан бирга, томонлар трансфер нархи бўйича келиша олмаганди. Мюнхенгладбах клуби ҳужумчи учун 40 миллион евро талаб қилганди, дортмундликлар эса 25 миллион евро евро тўлашга тайёр эди.

Шунингдек, футболчига «Арсенал» ҳамда «Ливерпуль» клублари ҳам қизиқиш билдирганди. Якунига етган мавсум Бундеслигада Азар 33 та учрашув ўтказиб, 10 та голга муаллифлик қилди ва 10 та голли узатма берди.
***
Айтганча, «Челси» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Эден Азарни «Реал»га 87 миллион фунт (100 миллион евро атрофида) эвазига сотишга тайёр.

Фото: Getty Images

Лондон клуби узоқ вақт мобайнида бельгиялик футболчининг нархини 100 миллион фунтдан туширмай келаётганди.

Daily Mail’нинг хабар беришича, ҳозирда «аристократлар» ўйинчини арзонроқ маблағга қўйиб юборишга тайёр.

Аввалроқ футболчи ўзининг жамоадан кетиш ҳақидаги қарорини маълум қилганди. Маълумот учун, Азар 2012 йилдан буён лондонликлар сафида тўп суриб келади.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ўйинчи Англия Премьер лигасида 37 та учрашув ўтказиб, 16 та голга муаллифлик қилди ва 15 та голли узатма берди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz