Қайднома

Қидирув

Хуанфран ҳам кетади

Хуанфран ҳам кетади

  23.05.2019 19:09
  0
  64
Хуанфран ҳам кетади

«Атлетико» ҳимоячиси Хуанфран жамоадан кетишини расман тасдиқлади. Унинг амалдаги шартномаси июнь ойида якунлайди. «Ҳа, «Атлетико»да сўнгги кунларимни ўтказяпман. Лекин умид қиламанки, тез орада қайтаман. Яъни келажакда клуб тизимида ишламоқчиман. Асосийси, Мадридда эсдан чиқмайдиган воқеаларни бошдан кечирдим - фаолиятимнинг энг яхши даврини», - деди ҳимоячи. Аслида Хуанфран «Реал» тарбияланувчиси саналади, бироқ унга «қироллик клуби» асосий таркибига кириш насиб этмади. «Атлетико» сафига эса 2011 йили қўшилди. Хуанфран «матрасчилар» билан Испания чемпиони бўлишдан ташқари, мамлакат кубогини қўлга киритди ва ЕЛда икки марта зафар қучди. У шунингдек, Испаниия термаси сафида Евро-2012 ғолибига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz