Қайднома

Қидирув

Элдор Сакаев яна "Андижон" бош мураббийи-ми?!

Элдор Сакаев яна "Андижон" бош мураббийи-ми?!

  24.05.2019 07:35
  0
  357

Суперлиганинг 9-туридан кейин турнир жадвалида сўнгги қатордан бир поғона юқори турган "Андижон" жамоасида яна бош мураббий ўзгарган. Гап шундаки, "Андижон" бош мураббийи сифатида мавсумни бошлаган Ильдар Сакаев 8-турдан кейин спорт директори лавомизига ўтиб, бош мураббийлик рулини Жамшид Саидовга топширганди. "Пахтакор" билан ўйинда "Андижон"ни айнан Жамшид Саидов расман бош мураббий сифатида олиб тушганди.

Олинган маълумотларга кўра, Ильдар Сакаев яна бош мураббийликка қайтарилган. Айни пайтда  жамоани "Навбаҳор"га қарши баҳсга Ильдар Сакаев тайёрламоқда. Жамшид Саидов эса аввалги ўрни, яъни ёрдамчи сифатида ишини давом эттирмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, "Андижон" жамоасининг мазкур рокировкаси иш бермаган ва ҳаммаси аввалги ҳолатга қайтарилган. Клуб раҳбарият маълум муддат жамоага бошқа бир мутахассисни олиб келиш борасида ҳам ўйлаган. Аммо мавсум давом этаётгани туфайли баъзи мутахассислар билан музокарага киришишнинг имкони бўлмаган. Ҳозирча жамоа рулида бир турлик танаффусдан сўнг яна Сакаев ўтирди. Агарда келгуси ўйинларда жамоанинг натижалари яхши тарафга ўзгармаса, унда клуб раҳбарияти бошқа мутахассис олиб келиш борасида жиддийроқ ўйловга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Андижон" Суперлигада 7 очко жамғарган ҳолда охиргидан бир поғона юқори бўлган 13-ўринда жойлашган. Жамоа ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабани ўз уйидаги очилиш учрашувида "Насаф" устидан қўлга киритганди. Келгуси турни жамоа 25 май куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz