Қайднома

Қидирув

Отабек Ғуломхўжаев: "Мен ҳужумкор футболни яхши кўраман ва индивидуал маҳоратга эга футболчиларни қадрлайман"

Отабек Ғуломхўжаев: "Мен ҳужумкор футболни яхши кўраман ва индивидуал маҳоратга эга футболчиларни қадрлайман"

  24.05.2019 09:36
  0
  191
Отабек Ғуломхўжаев:

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Намангандаги “Марказий” стадионда Берлин U-18 жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Генри Ренош иштирок этди.    "Авваламбор, ўйин жуда чиройли ва мазмунли ўтганини айтиб ўтмоқчиман. Биз ўйин давомида тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўзбекистонлик футболчилар бунга имкон беришмади. Улар тезлик билан биздан тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлишди. Андижондаги ўйинда асосий эътиборни ҳимояга қаратгандик. Бу сафар эса очиқ ўйин намойиш қилдик. Шу сабабли ҳам мағлубиятга учрадик, деб ўйлайман.  Мен стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Улар ажойиб муҳитни юзага келтиришди. Ўйин давомида нафақат Ўзбекистон терма жамоасини, балки бизни ҳам фаол равишда қўллаб-қувватлаб туришди. Бунинг учун уларга раҳмат айтмоқчиман", - деди Генри Ренош.

  Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди.

"Биринчи навбатда, ўйин давомида стадионни тўлдириб ўтирган наманганлик мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бунақа муҳитда ҳар қандай жамоа мазза қилиб футбол ўйнайди. Бугун натижадан кўнглим тўлди, лекин ўйинимизни кучайтириш борасида ҳали қиладиган ишларимиз борлиги аниқ. Рақиб бизга ўйнашга имкон берди, биз кўпроқ гол уришимиз керак эди. Кўп вазиятлардан унумли фойдалан олмадик.    Мен ўзим ҳужумкор футболни яхши кўраман ва индивидуал маҳоратга эга футболчиларни қадрлайман. Жамоавий ўйиндан ташқари, учинчи зона - рақиб жарима майдончаси атрофида эркин ҳаракат қиладиган, креатив қарорлар қабул қиладиган футболчиларни таркибга жалб қилишга ҳаракат қиламан. Баъзи ўйинларда рақиб жамоавий ўйин кўрсатиш имкониятини бермайди, барча чизиқларни ёпиб қўяди. Шунда катта саҳнага индивидуал маҳоратга эга футболчилар чиқади. Бунга жаҳон футболида ҳам мисоллар кўп.    Менинг мақсадим ҳозирда таркибда бўлган футболчилар ўсишда давом этиб, кейинчалик Олимпия ва Миллий терма жамоаларида тўп суришларини кўриш. Бугунги ўйинда ўзини кўрсатган Руслан Розиев, Ҳожимат Эркинов каби футболчиларнинг салоҳияти юқори. Улар шу тариқа ўйнашда давом этса, келажакда кучли футболчи бўлиб етишади. Умуман олганда, таркибдаги барча футболчиларда салоҳият катта, деб ҳисоблайман", - деди Отабек Ғуломхўжаев.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz