Қайднома

Қидирув

Мбаппе ва Неймарнинг муносабати яхши эмас

Мбаппе ва Неймарнинг муносабати яхши эмас

  24.05.2019 15:36
  0
  333
Мбаппе ва Неймарнинг муносабати яхши эмас

«ПСЖ» ҳужум чизиғидаги Неймар – Килиан Мбаппе тандеми кейинги мавсумда бўлмаслиги эҳтимоли юқори, деб хабар тарқатди Sport.es.

Манбага кўра, Париж клубининг икки етакчиси ўртасида келишмовчилик бор. Зиддият Неймар жамоадаги ёш ўйинчиларни танқид қилгани ортидан бошлангани айтилмоқда.

«Бизда кўплаб ёш футболчилар бор. Улар камроқ гапириб, кўпроқ катталарни эшитиши керак. Баъзида тажрибалироқ футболчилар нимадир дея бошласа, улар эътирозларини билдира бошлашади. Худди шундай ҳолат мураббий бизга ниманидир тушунтирмоқчи бўлганида ҳам такрорланади», – деганди Неймар Франция кубоги финалидаги мағлубиятдан кейин.

Маълум бўлишича, Мбаппе бразилияликнинг ушбу сўзларини ўзига ҳам қарата айтилган, деб ҳисобламоқда.

Қолаверса, Килианни олаётган маоши ҳам қониқтирмаяпти – унинг ойлиги Неймарникидан тахминан уч баробарга кам. 20 ёшли французнинг фикрича, у жорий мавсумдаги ўйинлари ва маҳсулдорлиги билан жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси даражасида иш ҳақи олишга лойиқлигини исботлаган.

Шу тариқа, Неймар ва Мбаппе ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашгани ёзда улардан бири жамоани тарк этиши эҳтимолини оширади.

Аввалроқ бразилиялик ҳужумчи бош мураббий Томас Тухелдан берухсат машғулотларга келмаган, ундан олдин франциялик жамоадоши клубдан кетиши мумкинлигига ишора қилган эди.

«Ҳозир ҳаётимнинг жуда муҳим палласи. Менимча, фаолиятимдаги биринчи ёки иккинчи бурилиш нуқтасига яқинлашяпман. Энди масъулиятни елкамга оладиган пайт келганини ҳис қиляпман. Бу «ПСЖ»да ёки бошқа жойда, янги лойиҳада бўлиши мумкин», – деганди Мбаппе. 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz