Қайднома

Қидирув

Туркия термаси Ўзбекистонга қарши таркибни эълон қилди, биз эса...

Туркия термаси Ўзбекистонга қарши таркибни эълон қилди, биз эса...

  24.05.2019 20:48
  0
  202
Туркия термаси Ўзбекистонга қарши таркибни эълон қилди, биз эса...

2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади...Аввал хабар берганимиздек, 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.   Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гюнеш Анталья шаҳрида ўтказиладиган мазкур ўртоқлик ўйини, шунингдек Франция ҳамда Исландия терма жамоаларига қарши 2020 йилги Европа чемпионати саралаш баҳсларига чақирилган 33 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.   Турклар 30 май куни Греция, 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Мазкур учрашувлар орқали Шенол Гюнеш шогирдлари Евро-2020 саралаши доирасида Франция ва Исландияга қарши бўладиган муҳим ўйинларга ҳозирлик кўришади.   Эътиборлиси, Гюнеш бўлажак ўйинларга Туркия футболининг фахри, 2002 йилги жаҳон чемпионати совриндори Эмре Белозўғлуни ҳам киритган. Туркия терма жамоаси таркиби:   Дарвозабонлар: Мерт Гюнок (“Истанбул Башахшекир”), Гўкҳан Оққон (“Ризеспор”), Синан Болат (“Антверпен”, Бельгия), Чақир Угурчан (“Трабзонспор”);   Ҳимоячилар: Меҳмед Чолиқ (“Лилль”, Франция), Нозим Сангере (“Антальяспор”), Ўзан Муҳаммад (“Штутгарт”, Германия), Чаглар Суюнчи (“Лестер”, Англия), Каан Ойхон (“Фортуна”, Германия), Мерих Демирел (“Сассуоло”, Италия), Ченгиз Мераз (“Бурсаспор”), Эмре Ташдемир (“Галатасарой”), Ҳасан Али Калдимир (“Фенербахче”);   Ярим ҳимоячилар: Абдулқодир Ўмур (“Трабзонспор”), Ченгиз Ундер (“Рома”, Италия), Дениз Туруч (“Кайсериспор”), Такуз Дарухан (“Бешиктош”), Эфежан Каража (“Аланьяспор”), Эмре Белозўғлу (“Истанбул Башахшекир”), Ирфан Қаҳвечи (“Истанбул Башахшекир”), Маҳмуд Такдемир (“Истанбул Башахшекир”), Ўғузхон Ўзякуп (“Бешиктош”), Окай Йокушли (“Сельта”, Испания), Озан Тўфон (“Аланьяспор”), Юнус Мали (“Вольфсбург”, Германия), Юсуф Язичи (“Трабзонспор”), Ҳоқон Чолхонўғлу (“Милан”, Италия), Умар Шаҳинер (“Куньяспор”);   Ҳужумчилар: Бурак Йилмаз (“Бешиктош”), Ченк Тўсун (“Эвертон”, Англия), Энес Унал (“Вальядолид”, Испания), Гувен Ёлчин (“Бешиктош”), Кенан Караман (“Фортуна”, Германия).   Бироқ, Эктор Купер миллий терма жамоамизнинг ФИФА кунларида бўладиган ўртоқлик ўйинларига жалб этилган футболчилари рўйхатини эълон қилгани йўқ. Эҳтимол аргентиналик мутахассис мамлакат суперлигасининг 10-тур ўйинларида қайсидир футболчининг ярқ этиб порлашидан умидвормикан...


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz