Қайднома

Қидирув

Бугун Сoca Сola Суперлига, 10 турининг 4 та учрашуви ўтказилади

Бугун Сoca Сola Суперлига, 10 турининг 4 та учрашуви ўтказилади

  25.05.2019 16:09
  0
  249

Бугун, 25 май - шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида 4 та ўйин бўлиб ўтади.

Фото: Google Images

Термизда «Сурхон» клуби Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, термизликлар аввалги турда «Қизилқум»ни мағлубиятга учратган бўлса (3:1), «Қўқон-1912» сафарда «Насаф»га имкониятни бой бериб қўйганди (0:2).

Самарқанднинг «Динамо» куби Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам соат 17:45 да бошланади. Маълумот учун, самарқандликлар 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Навоий клуби эса 9 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз уйида «Андижон» билан ўйнайди. Беллашувга соат 18:50 да старт берилади. Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор» 9-турда «Металлург» билан дуранг ўйнаганди (0:0). «Андижон» жамоаси эса «Пахтакор» билан кечган баҳсда ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та тўп олиб чиққанди (0:3).

Куннинг сўнгги беллашувида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби меҳмонда Бекободнинг «Металлург» жамоаси билан баҳсга киришади. Ўйин соат 19:00 да старт олади. Таъкидлаш жоиз, «қалдирғочлар» 14 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 5-ўриндан жой эгаллаб турган бўлса, 8-ўринда бораётган «Металлург» ҳисобида эса 12 очко мавжуд.

Суперлига

10-тур баҳслари

25 май, шанба

«Сурхон»—«Қўқон-1912» 17:45
«Динамо»—«Қизилқум» 17:45
«Навбаҳор»—«Андижон» 18:50
«Металлург»—«Бунёдкор» 19:00


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz