Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: “Бунёдкор” бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди

Андрей Шипилов: “Бунёдкор” бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди

  25.05.2019 23:28
  0
  308
Андрей Шипилов: “Бунёдкор” бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди

“Металлург” – “Бунёдкор”(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим

Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- “Металлург” – жиддий рақиб. Шуни инобатга олган ҳолда мазкур баҳсга жиддий ҳозирлик олиб борган эдик. Агар ютқазсак, мусобақа жадвалида пастга тушиб кетишимиз мумкин эди. Зеро мусобақа жадвалида жамоалар анча яқин жойлашган. Лекин биз бугунги баҳсни ўз фойдамизга ҳал эта олдик. Рақибдан устун эканимизни намойиш этдик. Бунинг учун йигитлардан жуда ҳам миннатдорман. Ана энди чемпионатда қисқа танаффус юзага келади. Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз, - деди мутахассис.  

“Металлург” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бу йилги мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Ўйинни қандай таърифлашни ҳам билмаяпман. Мағлубиятдаги айб – тўлалигича менинг зиммамда. Таркиб танлашда хато қилдим. Барчага ўйнаш имконини тақдим этишга ҳаракат қилаётган эдим. Наманганда яхши ўйнаган эдик. Лекин ундан кўра, Наманганда бундай ёмон ўйнаб, бугун уйда ғалаба қозонсак яхшироқ бўлар эди балким. “Бунёдкор” эса бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Вадим Абрамов шогирдилари бугун ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди, - деди мутахассис. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz