Қайднома

Қидирув

10-тур иқтибослари билан танишинг… ва қизиқарли статистикалар

10-тур иқтибослари билан танишинг… ва қизиқарли статистикалар

  28.05.2019 08:30
  0
  536
10-тур иқтибослари билан танишинг… ва қизиқарли статистикалар

10-тур учрашувларида қайд этилган натижалардан ўлароқ клублар мураббийлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди. Ана шулар ичида энг қизиқарлиларини қуйидаги "иқтибослар гулдастасида" келтирмоқдамиз...

- Олдинги ўйинда «Сурхон»га омад кулиб боқди. Футбол ўзи шунақа. Ҳаттоки, «Барселона» ҳам ютқаз­япти 4:0 ҳисобида. Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи). 

- Аслида рақиб ўйинини чуқур таҳлил қилгандик, лекин меҳмонлар буткул ўзгача ўйин кўрсатишди. Даврон Файзиев («Динамо» бош мураббийи).

- Ўйин унутилади, натижа тарихда қолади. Жамшид Саидов («Андижон» мураббийи).

- Майдонда чўзилиб ётиб олавериш иш эмас-да. Худдики, раққосалар майдонга тушгандек. Агар кимнидир «Тез ёрдам» машинаси олиб кетганида, ҳаммасини тушунган бўлардим. Андрей Канчельскис («Нав­баҳор» бош мураббийи). 

- Мағлубиятда айб тўлалигича менинг зиммамда. Таркиб танлашда адашдим. Наманганда яхши ўйнагандик. Лекин сафарда бундай ўйнаб, уйда ғалаба қозонсак, яхшироқ бўларди балки. Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи).

- Ўйинимиз негадир барқарор кўриниш олмаяпти. Энди раҳбариятдан истеъфо сўрайман... Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).

- Яқин кунларда 11 нафар ўйинчи терма жамоаларга йўл олади. Биз эса ихтиёримизда қолган футболчилар билан яна 4 кундан сўнг майдонга тушишимиз керак. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).

- Танаффусдан кейин ҳужумни кучайтириш учун янги кучларни майдонга туширдик. Натижада қатор хавфли вазиятлар яратилди. Тўп ҳаттоки, дарвоза тўсинига тегди, лекин гол йўқ... Мирислом Ҳасанов («Бухоро» мураббийи).

- Ўйин давомида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтирдик. Агар улардан унумли фойдаланганимизда, натижа умуман бошқача кўриниш олиши мумкин эди. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ШОҲРУЗ НОРХОНОВ

«Сўғдиёна» Суперлига-2019да 5-ғалабасини тантана қилди. Шоҳруз Норхонов шундан 3тасига гол уриш асносида катта ҳисса қўшди. Жиззах жамоасининг аввалги ғалабаларида бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишганди. «Бухоро» билан учрашувда эса ўртадаги 3 очко тақдири айнан Норхонов томонидан қайд этилган «дубль» ҳал қилди. Улуғбек Бақоев жамоаси 5-ўринда - буни ким кутганди? Хуллас, бу натижа клубдан кимнидир алоҳида эътироф этишга арзийди. Бундай паллада «дубл»га эришган футболчи қолиб, бошқасини танлаш мумкинм

 

Тур Статистикаси

Ўйин: 7

Гол: 19  (ўртача: 2,71...)

Томошабин: 54284 (ўртача: 7754...)

Мезбонлар ғалабаси: 3

Меҳмонлар ғалабаси: 2

Дуранг: 2

Йирик ҳисобли ғалаба: 1 («Пахтакор» - 4:1)

Энг сермаҳсул ўйин: «Пахтакор» - АГМК (5та гол)

Огоҳлантириш: 25 (ўртача: 3,57...)

Четлатиш: -

Энг «қўпол» ўйин: «Навбаҳор» - «Андижон» (8та «сариқ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Андижон» (12900)

Пенальти: 2 (1таси самарасиз)

«Дубль»: 2 (Алишер Саноев, «Қизилқум»; Шоҳруз Норхонов, «Сўғдиёна»)

«Хет-трик»: -

«Покер»: -

Автогол: -

 

Тўпурарлар

Драган Черан («Пахтакор») - 10та (4та - пен.)

Ҳумоюн МУРТАЗОЕВ («Насаф») - 7та

Зафар Полвонов (АГМК) - 7та

Темурхўжа АбдухолиҚов («Локомотив») - 7та

Александр Касьян («Навбаҳор») - 6та (1та - пен.)

Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») - 6та (4та - пен.)...

 

11-тур

15 июнь (шанба)

ЛОКОМОТИВ - СУРХОН

ҚизилҚум - СЎҒДИЁНА

ҚЎҚОН-1912 - ДИНАМО

16 июнь (якшанба)

бухоро - пахтакор

андижон — металлург

агмк - навбаҳор

бунёдкор – насаф

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

№     Жамоа Ўйин     Ғалаба Дуранг Мағлубият       Т-Н       Очко

1      Пахтакор         10        8          2          0          22-8      26

2      Локомотив       10        6          3          1          16-7      21

3      Сурхон            10        5          3          2          11-8      18

4      Бунёдкор         10        5          2          3          13-10    17

5      Сўғдиёна         10        5          0          5          13-15    15

6      Навбаҳор         10        3          5          2          15-11    14

7      Насаф              10        4          2          4          14-10    14

8      Динамо            10        3          5          2          11-11    14

9      Металлург        10        3          3          4          13-11    12

10     Қизилқум         10        2          4          4          12-17    10

11     Андижон          10        1          5          4          8-15      8

12     АГМК               10        2          1          7          12-18    7

13     Бухоро              10        1          4          5          6-12      7

14     Қўқон-1912       10        1          3          6          9-22      6


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz