Қайднома

Қидирув

Бир мавсум ўйна, Бекс!

Бир мавсум ўйна, Бекс!

  01.06.2019 03:02
  0
  569
Бир мавсум ўйна, Бекс!

«Манчестер Юнайтед»нинг 1999 йилги Чемпионлар Лигаси финалидаги муваффақиятининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган хайрия ўйинини бутун дунёдаги миллионлаб мухлислар катта ҳаяжон билан кузатишди. Ўз вақтининг етук футболчилари, бугунги кунда бошқа соҳада фаолият юритаётган афсоналарни яна яшил майдонда кўриш уларга ўзгача завқ улашди. Айниқса, 44 ёшли Дэвид Бекхэмнинг айни пайт бундай юқори формада эканлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Унинг «Бавария» собиқ ўйинчиларига қарши қандай тўп сурганини кўрсангиз эди. Гўёки, йиллар ўтгани сари Дэвид ёшариб бораётгандек: соч турмаги, соқоли, умуман, 44 ёшда кўпчилик айнан Бексдек кўринишга эга бўлишни хоҳлайди. Миллионлар ўйини ихлосмандлари унинг ўнг қанотдан йўллайдиган қойилмақом узатмаларини соғинган бўлсалар, ажабмас. Мана, «Афсоналар баҳси»да шундай шедеврларни яна кўрдик. Бекхэм ижросидаги гол ҳам чиройли чиқди. Тўғри, унга қарши кексайган ҳимоячи ўйнади, бироқ барибир, Дэвиднинг ҳаракатларига қойил қолмай илож йўқ. Энг муҳими, Бекс нафақат бизни, балки сэр Алекс Фергюсонни ҳам жилмайишга мажбур этди. «МЮ»нинг аксарият мухлислари «Твиттер» орқали чиқиш қилиб, Бекхэм билан бир мавсумга шартнома тузиш кераклигини таъкидлашди. Ҳазиллар ўз ўрнига, лекин ҳаяжонли онлар учун Дэвидга ташаккур билдириш лозим.

P.S.: «Манчестер Юнайтед» вакиллари 1992 йили бу йигитча билан шартнома тузилаётганда, унинг келгусида шундай даражага чиқишини тахмин қилишганмикан?


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz