Қайднома

Қидирув

Сарри ва Роналду тезда чиқишиб кетишади-ми?

Сарри ва Роналду тезда чиқишиб кетишади-ми?

  01.06.2019 17:03
  0
  259
Сарри ва Роналду тезда чиқишиб кетишади-ми?

Бир пайтлар Маурицио Сарри қўл остида тўп сурган футболчи Франческо Байано лондонликлар устозининг Роналду билан ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.   “Биласизми, Сарри менга ҳам, жамоамиздаги энг яхши футболчига ҳам бир хил муомалада бўлар эди. У “Ювентус”га келадиган бўлса, клуб етакчилари билан ва, хусусан, Криштиану Роналду билан яхши муносабатда бўлишига ишонаман.   Сарри нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам футболчиларнинг ҳаёти билан яқиндан таниш. У доим “катта футболчилар” билан яқин алоқада бўлишни хоҳлайди.   Энг муҳими, у бутун жамоа билан яхши ишлайди. Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишига қарамасдан у жамоавий футболни ҳурмат қилади”, - деган футболчи.   Эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирда “кўклар” устози “Ювентус” билан музокаралар ўтказмоқда. Мураббийнинг ўзи “Челси” раҳбариятидан Туринга қўйиб юборишларини сўраган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz