Қайднома

Қидирув

Клубларимизнинг бош ҳомийларини биласизми?

Клубларимизнинг бош ҳомийларини биласизми?

  01.06.2019 15:23
  0
  306
Клубларимизнинг бош ҳомийларини биласизми?

Қуйида Ўзбекистон футбол клубларини молиялаштириб келаётган ташкилотлар номи келтирилган:

*Пахтакор — SFI management group

*Қўқон-1912 —   

*Истиқлол — Қувасой таъмир қурилиш

*Локомотив — Ўзбекистон темир йўллари АЖ

*Бунёдкор — Ўзтрансгаз АЖ

*Насаф — Шўртангазкимё

*Шўртан — Шўртангаз

*Машъал — Муборакнефтгаз ва МГҚИЗ

*Бухоро — БНҚИЗ

*Нефтчи — ФНҚИЗ

*АГМК — ОКМК АЖ

*Қизилқум — НКМК АЖ

*Металлург — Ўзметкомбинат АЖ

*Сўғдиёна — Ўзбекэнерго АЖ

*Сурхон — Ўзбекгидроэнерго АЖ

*Андижон — GM Uzbekistan

*Навбаҳор — ҳокимият

*Динамо — ҳокимият

*Хоразм — ҳокимият

*Орол — Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши

 

Сўнгги тўрт клубдан иккитасига вилоят ҳокимлари ёрдам беряпти (улар бошқа ҳомийларни бириктириб берган). Дастлабки уч клуб эса хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Қолган барча клублар давлат улуши бўлган йирик корхоналардан пул олади.

Лицензиялаш масаласи мана шундай вақтда катта саҳнага чиқади. Масалан, олинган пулларнинг катта қисми ойлик-маошларга сарф этилган (муболағаси билан айтганда, ҳавога учиб кетган). Ким моддий-техник базасини яхшилади, ким келажакка пойдевор — академия масаласида ўйлади, ким яхши стадион учун интилди — сиз яхши биласиз. Бу борада хулоса ўзингиздан.

 

Лицензиялаш талаби эса шу пуллар ҳавога учиб кетмай, клубга бирор нарса қолиши, клуб ривожланиш йўлидан юришини назорат қилади. Айрим кишилар ЎзПФЛ футболчилар, мураббийлар ойлигига аралашади, деган хато фикрда. Аслида эса ундай эмас. ЎзПФЛ стадионга, академияга, моддий техник базага бўлган муносабатни назорат қилади. Қолган суммани клублар ўзи билганича сарф этиши мумкин. Кимдир биргина катта юлдуз олиб келади ва унинг атрофини ёшлар билан тўлдиради. Кимдир бирорда ҳам юлдуз олмай, ўртамиёналар билан жамоа тузади. Яна кимдир 4 та яхши легионер ва қолганига оддий футболчилар теради. Улар қанча маош олади, қанча мукофот пули — ҳеч ким аралашмайди. Аниқ томони шуки, футболчилар ё бугун ёки эртага клубни тарк этади. Мана шундай вақтда клубнинг ўзига нима қолади деган савол лицензиялаш масаласининг марказида туради. Масалан, давлат шу корхоналарнинг футболга бераётган маблағини умуман бошқа соҳалар — таълим, медицина, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ёки шу корхоналар ихтисослаштирилган йўналишларга ишлатиши ҳам мумкин эди. Мадомики, ҳукумат футболга ёрдам беряптими, демак бундан унумли фойдаланиб олиш керак. Сабаби бу ёрдам вақти келиб бутунлай тўхтайди.

Мана энди саволлар қўямиз:

*Биз йиллар давомида ажратилган пуллар билан ҳозирги ҳолатимиздан яхшироқ бўлишимиз мумкинмиди?

*Йиллар давомида футбол механизми қониқарли ишлаганмиди?

*Йиллар давомида сарф этилган пуллар учун кимдадир жавобгарлик бўлиши керакми?

*Йиллар давомида соврин учун курашиб, бор пулини яхши футболчиларга сарф этган клублар нима ютди-ю, ҳозир шу клубларнинг нимаси бор?


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz