Қайднома

Қидирув

Ана холос, “Милан” Европа лигасида қатнашишдан воз кечди

Ана холос, “Милан” Европа лигасида қатнашишдан воз кечди

  02.06.2019 07:06
  0
  393
Ана холос, “Милан” Европа лигасида қатнашишдан воз кечди

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Италиянинг “Милан” клуби Европа лигасининг 2019-2020 йилги мавсумида иштирок этишдан бош тортган.   Гап шундаки, “россонерилар”га ўтган йили молиявий Fair play қоидаларини бузишгани учун Еврокубоклардан четлатилиш хавфи таҳдид солганди. Ўшанда “Милан” клуби суд орқали УЕФАнинг бу қарорини бекор қилдиришга эришганди.   Бироқ, ортда қолган бир йил давомида клуб ўзининг молиявий аҳволини ўнглай олмади. Мазкур вазиятда “Милан” жамоаси яна Еврокубоклардан четлатилиши кутилаётган эди. Бироқ, “қизил-қоралар” УЕФАдан илдамроқ ҳаракат қилиб, ўз хоҳишига кўра Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этмаслигини билдирди.   Ҳозирча УЕФА “Милан” клубининг бу сўрови юзасидан якуний қарорини эълон қилгани йўқ. Аммо, катта эҳтимол билан “қизил-қоралар” Европа лигасидан четлатилади ва уларнинг ўрнини ушбу мусобақада “Торино” клуби эгаллайди.   “Милан” эса шу йўл билан ўзига хавф туғдираётган жамоанинг етакчи футболчиларини сотиш орқали молиявий ҳолатини ўнглаб олиш ташвишидан қутилиб қолиши мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz