Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» олтинчи бор Чемпионлар Лигаси ғолиби!

«Ливерпуль» олтинчи бор Чемпионлар Лигаси ғолиби!

  02.06.2019 02:03
  0
  606
«Ливерпуль» олтинчи бор Чемпионлар Лигаси ғолиби!

Чемпионлар Лигасида финал ўйини ўтказилди. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида «Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль» клублари беллашди. 

2-дақиқада Муҳаммад Салоҳ пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 87-дақиқада Дивок Ориги жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди. 

Натижада «Ливерпуль» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 6-марта (1977, 1978, 1981, 1984, 2005, 2019) нуфузли совринни қўлга киритди.

Чемпионлар Лигаси 
Финал

Тоттенҳэм (Англия) – Ливерпуль (Англия) 0:2 (0:1, 0:1)

1 июнь, Мадрид, «Ванда Метрополитано» стадиони 
Голлар: 0:1 – 2, пенальти Салоҳ, 0:2 – 87 Ориги. 
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Алли (Льоренте, 82), Уинкс (Лукас Моура, 66), Сиссоко (Дайер, 74), Эриксен, Сон Ҳён Мин, Кейн.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум (Милнер, 62), Мане (Гомес, 90), Салоҳ, Фирмино (Ориги, 58).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz