2022 йил аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширди. Кеча Осиё футбол конфедерацияси мазкур аризани расман рўйхатга олди. Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи мамлакатлари ҳам мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширишган.
Бу борада якуний қарор келаси йил ОФК томонидан қабул қилинади. Унгача махсус комиссия аъзолари ҳар уччала мамлакатга сафар уюштириб, мусобақани ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишади.
Маълумот учун, аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогида жами 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 3-ўринни олган иккита жамоа ўзаро куч синашиб, ғолибни аниқлашади. Шу тариқа 5та жамоа аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлишади.
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20