Қайднома

Қидирув

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий учрашувда майдонга тушади ва...

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий учрашувда майдонга тушади ва...

  02.06.2019 12:00
  0
  263
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий учрашувда майдонга тушади ва...

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ўйин терма жамоамиз учун тарихий ҳисобланади. Сабаби шу пайтга қадар Туркия миллий терма жамоасига қарши бирорта ўртоқлик ўйини ўтказмаганмиз. Бу ўйин биринчиси бўлади.    Туркия - Ўзбекистон учрашуви Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинга терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини ҳам чақирган. Бугун бизга қарши Туркия терма жамоаси таркибида Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу, шунингдек, Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Ченгиз Ундер ("Рома", Италия), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Женк Тосун ("Эвертон", Англия), Энес Унал ("Вальядолид", Испания) каби футболчилар майдонга тушишлари мумкин.   Учрашувга бўлган қизиқиш нафақат юртимизда, балки Туркияда ҳам жуда катта. Шу билан бирга ўйинни турк телеканалларидан ташқари, жаҳонга машҳур Eurosport телеканали ҳам жонли эфирда намойиш қилади. Юртимиздаги мухлислар эса учрашувни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Умид қилиб қоламизки, бугунги ўйинда терма жамоамиз вакиллари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги футбол мухлисларини хурсанд қилишади.
***
Айтганча, айни пайтда Туркияда бўлиб турган ўзбекистонлик мухлислар учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўйин чипталари бепул тақдим қилинади. Бунинг учун мухлислар фан-клуб раиси Фазлиддин Ҳожимуҳамедов билан боғланишлари талаб этилади.    Фан-клуб раиси томонидан чипталар бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00гача терма жамоамиз делегацияси жойлашган «The Sense De Luxe» меҳмонхонасида, шунингдек, 18:00дан бошлаб эса "Alanya stadium" стадиони олдидан чиптлар тарқатилади. Мухлисларга чипталар билан биргаликда Ўзбекистон байроғи ва махсус футболкалар ҳам тақдим қилинади. Чипталар сони чекланган бўлиб (100 донда), ўйинни бевосита стадиондан томоша қилиш истагида бўлган мухлислар тезроқ ҳаракатни бошлашлари талаб этилади.   Мурожаат учун Фазлиддин Ҳожимуҳамедовнинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилинг: +905342648578

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz